Latest news

18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  11 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  54 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1

Тимур Кападзе шогирдлари Украинада ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади News

Тимур Кападзе шогирдлари Украинада ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади

2024 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этадиган U-23 Осиё кубоги баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида 2001-2002 йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-21 ёшлар терма жамоаси ташкил этилди.

Бош мураббий Тимур Кападзе қўл остидаги мазкур жамоа вакиллари Украина пойтахти Киев шаҳрида ўтадиган халқаро турнирга таклиф этилди.

Анъанавий Валерий Лобановский халқаро хотира турнири жорий йилнинг 25-29 май кунлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон U-21 терма жамоаси билан биргаликда Озарбайжон, Тунис ва Украина ёшлари иштирок этади. 26 май куни Ўзбекистон вакиллари ярим финал учрашувида Тунис U-21 терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Финал ва 3-ўрин учун бўлиб ўтадиган баҳслар 28 май санасида “Оболон-Арена” майдонида ўтказилади. Совринли ўринлар билан бир қаторда, турнир давомида ўз маҳорати ва салоҳиятини кўрсата олган футболчиларга “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши яримҳимоячи” ва “Энг яхши ҳужумчи” махсус совринлари топширилади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика