Latest news

23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  14 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7

Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман" News

Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага "CAFA Nations Cup-2025" мусобақасининг финалида Эрон билан куч синашади.

Бугун мазкур учрашув олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда терма жамоамиз устози Тимур Кападзе фикрларини билдирди. Унга Жамшид Искандеров ҳамроҳлик қилди. 

"Эртага финал. Яхши тайёргарлик кўряпмиз. Гуруҳ босқичи қизиқарли ўйинларга бой бўлди. Худога шукур финалдамиз. Финалда ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - деди Кападзе. 


"Кайфият яхши. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - деди Жамшид Искандеров. 

- Эронни қанчалик ўрганиб чиқдинглар? Уларда ҳам жароҳат олганлар футболчилар бор. Бу эртага қанчалик таъсир қилади деб ўйлайсиз? 

- Эронни яхши биламиз, яхши жамоа. Уларда ҳам камчиликлар бор. Насиб бўлса ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Нафақат Эрон балки барча жамоаларда жароҳатлар бўлди. 

- Эртага пенальтилар серияси бўлса жамоа бунга тайёр бўладими? 

- Пенальтилар сериясига ҳар тарафлама тайёргарлик кўриш керак. Агар вазият шундай бўлса унга тайёр бўламиз. 

- Шомуродов охирги ўйинларда гол ура олмаяпти. Сергеев эса иккита ўйинда захирадан тушиб иккита гол урди. Балки эртага Сергеев асосий таркиб тушар? 

- Элдор таркибимизга кечроқ келди. Албатта Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман. Футбол 90 дақиқа давом этади. Шундай экан иккала таймда ҳам яхши ҳужумчи ўйнаши керак. 

- Ўзбекистоннинг ўйинларига кутилганидан кам мухлис келмоқда. Эртага стадионга кўпроқ мухлис келишига ишонасизми? 

Жамшид Искандеров - Менимча стадион шаҳардан узоқ бўлгани учун камроқ мухлис келди. Эрон билан ўйинда стадион тўла бўлса керак. Футболчилар шуни кутмоқда ва бизга мухлислар далдаси керак. Ҳар ҳолда эртага финал.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика