Latest news

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  0 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  21 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  9

Тимур Кападзе: "ПФЛга футболчиларни алмаштириш борасида таклифимни билдирдим" News

Тимур Кападзе: "ПФЛга футболчиларни алмаштириш борасида таклифимни билдирдим"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик" (0:6) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

"Бухоро" билан ўйиндан сўнг бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. "Шўртан"ни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Улар ҳам "Бухоро" клубига мағлуб бўлишганди. Асрор Алиқуловни яхши биламан, у истеъдодли мураббий. Ўйинни қандай тузишни, жамоани тайёрлашни яхши билади. Бугун қизил карточкалар ҳам бўлди, ўйин натижасига бу ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бугун йигитлар яхши ўйнашди, ўйинда тезкор голлар киритишга муваффақ бўлдик. Бугунги ғалаба билан барча жамоамиз аъзоларини табриклайман.

- "Шўртан" бош мураббийи бугун жамоангиз ҳар томонлама маҳорат бобида устун ўйин кўрсатганини айтиб ўтди. Буни қандай уддаладингиз?


- Бунинг алоҳида сири йўқ. Тайёргарлик жараёнида футболчиларга тушунтираяпмиз, назарий ва амалий машғулотлар олиб бораяпмиз. Ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашамиз ва жамоани рақибдан келиб чиқиб тайёрлаймиз. "Шўртан" ҳозир ФИФА таъқиқи туфайли қийин вазиятда. Ўйлайман-ки, бу жамоа билан ҳали ҳаммаси яхши бўлади.

- Тимур ака, кўп йиллар футболчи сифатида ўйнагансиз. Тезкор гол жамоани руҳан тушкунликка тушишига сабаб бўладими?


- Ўйин 90 дақиқа давом этади. Гол урган жамоада ғалабага бўлган ишонч ортади.Тўп ўтказиб юборган жамоага руҳан таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Балки бугунги ғалабамизга тезкор гол ҳам сабаб бўлгандир. Бугун "Шўртан"да хатолар кўпайиб кетди. Учинчи голдан сўнг ўйин тақдири деярли ҳал бўлди.

- Пандемия даврида бир жамоага 5 нафар футболчини алмаштириш имкони берилди. Кейинчалик яна 3 нафарлик кўринишга қайтилди. Сизнингча, бунинг қайси бири яхшироқ?


- Албатта 5 нафар футболчини алмаштириш имконияти қолгани яхши эди. Мен ўзим ЎзПФЛ раҳбариятига ҳам бу борада фикримни билдирдим. Жамоада ўйнайман деб турган футболчилар кўп, 5 талик имконият кўпроқ футболчига ўйин амалиёти беришга замин яратади. Ҳозир 3 та деймизу, аслида 2 та деса ҳам бўлади. 2 нафар футболчини ўйинни кучайтириш мақсадида захирадан туширасиз, лекин 1 нафар захира имкониятини охиригача сақлаб туришингиз керак. Кимдир жароҳат ёки карточка олса мажбурий ўзгариш учун имкониятни ўйин охирига қадар сақлаб туриш лозим бўлади. 18 талик рўйхатга киритиш ҳам озгина ўйлантиради. Чунки 23 нафар футболчи билан келасиз, улардан 5 нафари қайдномага киритилмасдан қолишга мажбур. Расмий ўйинлардан ташқари қайдномага кирмай қолган футболчилар билан бўш жамоа топиб назорат ўйинларини ўтказаяпмиз. Муҳими барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ушлаб туришни мақсад қилганмиз.



Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика