Latest news

14:41Жота ва гуллар  0 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  6 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  10 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  12 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1

Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик" News

Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"

U-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасидаги Ўзбекистон – Япония (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида вакилларимиз устози Тимур Кападзе қатнашди.

"Биринчи навбатда, бутун Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман! Қийин ўйин бўлди. Финалга чиқдик. Қисқа вақт ичида Япониянинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Кўрганингиздек, йигитлар бугун ҳар тарафлама ирода кўрсатишди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар борларини беришди. Бу барчамизнинг ғалабамиз. Табриклайман!", – деди Кападзе. 

- Жамоа Японияни ниманинг ҳисобига мағлуб этди деб ўйлайсиз? 

- Ҳамма сирларни оча олмаймиз. Барчаси тактик ишланмалардан келиб чиқиб содир бўлди. Биз шу орқали уларни мағлуб этишга эришдик.

- Бугун ўзбекистонлик мухлислар стадионга киритилмади. Ғалабада журналистлар ҳам қайсидир маънода ҳисса қўшишди. Нима дейсиз?

- Мухлисларнинг киритилиш-киритилмаслиги кеча ҳам ноаниқ эди. Аммо афсуски, уларсиз ўйин ўтказдик.  Мухлислар билан ўйнасак, янада яхши бўларди. 

Мақсадимиз юқори эди. Шунчаки ютишимиз лозим эди, чунки ўз уйимиздамиз. Мухлислар уйда ва стадион ташқарисида бизни қўллаб-қувватлашини билардик.

- Биринчи таймдан кейин ҳисоб 0:0 эди ва вазиятларимиз ҳам кам эди. Йигитларга танаффусда нималарни уқтирдингиз?

- Бунақа ўйинларни бир ўйин ҳал қилади. Кўрдингиз, биринчи таймда бизда 1-2 та имконият бўлди, Японияда эса умуман вазиятлар йўқ эди. Биз Япониянинг хатоларидан унумли фойдаландик. Жалолиддиновнинг голидан кейин ҳаммаси ижобий тарафга ўзгарди.

- Тимур Кападзе кўпроқ "Пахтакор" стадионида ўйнашни хоҳлайди, деган миш-мишлар кузатилганди. "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида фикр билдирсангиз...

- Албатта, ҳам ярим финал, ҳам финални "Пахтакор"да ўтказишни хоҳлагандик. Чунки майдон ҳолатини кўриб турибсиз. Яхши майдон ва ҳаво футболчилар учун жуда зарур. Дим ҳаво футболчиларга салбий таъсир қилади. Футболчилар майдон оғир эканлигини айтишади. "Пахтакор"да ҳаммаси енгилроқ. Афсуски, ОФКнинг талаблари туфайли ярим финал "Бунёдкор"да ўтди. Менимча, финал ҳам шу ерда бўлиб ўтади.

- Ўзбекистон U-23 иккинчи марта Осиё Кубогида зафар қучиши мумкин. Бу борада нима дея оласиз? (хорижлик журналист саволи) 

- Финалда эканлигимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Олдимизга энг юқори мақсадни қўйганмиз. Насиб бўлгани бўлади. Финал битта ўйиндан иборат. Саудия Арабистони кучли эканлигини яхши биламиз. Ёшларимиз бу турнирда ғолиб бўлган. Биз ҳам мухлисларимизни шод этишга астойдил ҳаракат қиламиз. 

- Жамоа финалда Саудия Арабистони билан ўйнаймиз. Олдин Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги жамоамиз аъзолари Саудия Арабистони билан тўқнаш келганда турли нохуш ҳолатлар кузатилган. Провакацияларга учмаслик учун йигитларга нималарни уқтирасиз?

- Биз ўзига яраша хулоса чиқардик. Саудия Арабистони билан саралашда тўқнаш келгандик, у бошқа турнир эди. Ундан кейин кўплаб мусобақаларда рўбарў келдик. Биз бир-биримизни жуда яхши таниймиз. 

- Кўпчилик стадионга киритилмаганини салбий тарафларини кўрсатиб ўтди. Бунинг ижобий тарафлари ҳам бўлдими? Чунки футболочилар босим ҳис қилишмади. Ўйин учун футболчиларга қандай кўрсатмалар бергандингиз?

- Биринчи навбатда, турнир бошидан йигитларга келаётган мухлислар бизга ёрдам бериш учун келади, деб айтдим. Босим ҳис қилмасликларини таъкидладим, қулоқларига қуйдим. Кўрганингиздек, бу фойда берди. Ўйлайманки, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик.

- Достон Турсуновнинг ҳолати ҳақида айтиб ўтсангиз... 

- Менимча, ҳаммаси яхши. Оёғи озроқ тортиришиб қолди, шекилли. Қийин ўйин бўлди, анча тер тўкишди. Кичик жароҳат олганлар ва сариқ карточкалари кўпайиб кетганлар бор. Насиб бўлса, ҳамма футболчиларимиз саломат бўлишсин. Бизни муҳим ўйин кутиб турибди.

Rating: +76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика