Latest news

23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  0 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  0 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  9 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  2 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  196 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0

Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, мухлисларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз" News

Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, мухлисларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз"

Хабарингиз бор, бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Шундан сўнг термамиз устози Тимур Кападзе ОАВ билан мулоқот қилди.

"Биринчи навбатда, муҳтарам президентимизга, ЎФА ва ОФК раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Бу биз учун катта тажриба бўлади. Қуръа яхши ўтди. Гуруҳимиздан қийин рақиблар жой олишди. Бироқ бу биз учун муаммо туғдирмаслиги лозим, чунки уйимизда ўйнаймиз. Мақсадимиз улкан, бунга эришиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Умуман олганда, ҳамма гуруҳдан кучли жамоалар ўрин олишди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун курашади. 

Ўйлайманки, мухлисларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз. Суперлигадаги ўйинлар ҳамда ушбу турнир орқали биз тажриба тўплаймиз ва албатта, кучаямиз. Кучли рақибларга қарши ўйнаб, йигитларимиз ўз маҳоратларини ошириб боришади. 

Март ойидаги FIFA кунларида "Дубай Кубоги" мусобақасида иштирок этамиз. Ўша мусобақада ҳам кучли рақиблар билан тўқнаш келамиз. Бундан ташқари, ўртоқлик учрашувлари бўлади. Якунда ИншаАллоҳ ўз мақсадимизга етишамиз", – деди Тимур Кападзе.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика