Latest news

23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  18 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4

Тимур Кападзе: «Ўтган мавсумдаги жамоамизнинг асосини сақлаб қолдик» News

Тимур Кападзе: «Ўтган мавсумдаги жамоамизнинг асосини сақлаб қолдик»

«Olympic» бош мураббийи Тимур Кападзе «Арал Самали»га (2:0) қарши учрашувдан сўнг мавсумга тайёргарлик ва селекция ишлари ҳақида фикр билдирди.

«Туркиядан қайтганимиздан сўнг Тошкентда тайёргарликни давом эттирдик. Бир ҳафта ичида тўртта назорат учрашувида майдонга тушдик. Иккита таркибга ҳам ўйнашга имкон бердик. Ўйлайманки, яхши тайёргарлик кўрдик. Мавсум бошланишига оз вақт қолди ва унга тайёргарлик олиб боришда давом этамиз. Назорат учрашувларида яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайман. Умуман олганда, ҳар бир футболчининг соғлиғи ва тайёргарлиги анча яхши ҳолатда. Мавсум бошланишга бир ҳафта қолди ва қолган кунларда ҳам тинмай машғулот олиб боришда давом этамиз. Биринчи турга қадар тайёр бўламиз деб ўйлайман»,-деди Тимур Кападзе.

Мавсум олди тайёргарликлардан қанчалик кўнглингиз тўлди?

Манимча, яхши бўлди. Туркияда ва бу ерда тайёргарликдан кўнглим тўлди. Бу ерда озгина камчиликлар бор, лекин улар ҳам яқин орада ҳал бўлади. Бироқ бу камчиликлар тайёргарликларимизга қаттиқ таъсир қилди деб ўйламайман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Энди барчасини мавсумдаги ўйинларимиз кўрсатади. Тайёргарликларда асосан жисмоний ҳолатни яхшилашга эътибор бердик. Шунингдек, тактик тайёргарликлар ҳам яхши бўлди.

Селекция ишларидан кўнглингиз тўлдими?

- Ўтган мавсумдаги жамоамизнинг асосини сақлаб қолдик. Кейин бир нечта ўзимга керак бўлган футболчиларни ҳам қўшиб олишга эришдик. Янги футболчилардан кўнглим тўлди. Бу йил бизда бир нечта турнирлар бор ва уларни яхшироқ шаклантириш учун ўзимиз сафимизга қўшиб олдик. Улар энди бизни жамоада ҳаракат қилишади. Умуман олганда, бизда тенг кучли иккита таркиб бор. Ўйлайманки, чемпионат бу йил анча қизиқ бўлади.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика