Latest news

09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  0 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  5 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  30 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  4 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  3 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  2 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2

Тимур Кападзе: "ОКМК хатоларни кечирмайди" News

Тимур Кападзе: "ОКМК хатоларни кечирмайди"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Олимпик" - ОКМК (0:1) жамоалари тўқнаш келган учрашувдан сўнг "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.


- Авваламбор, ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин иккала жамоа учун ҳам қийин ўтди. Баҳсга яхши тайёрлангандик, рақибни ўрганиб чиққандик. Афсуски, ўйиндаги бир эпизодда хато қилдик ва ОКМК бундан унумли фойдаланди. Тўғри, маҳорат ва тажриба бобида ОКМК биздан устун. Шу сабабли улар бундай пайтда рақибни кечириб ўтиришмайди. Умуман олганда, тенг курашларга бой ўйин бўлди. Ушбу мағлубиятдан керакли хулосаларни чиқарамиз. Иккала бўлимда ҳам бир қанча хатолар қилдик. Ёшларда беқарорлик бўлиши мумкин, кўп жиҳатларни тўғрилаш кераклигини тушуниб турибмиз.

- Биз билган "Олимпик" дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ўтадиган, рақиб дарвозасини ўққа тутадиган жамоа. Бугун "Олимпик" ОКМК дарвозаси томон бирорта аниқ зарба йўлламади.

- Биринчидан, ОКМК бунга имконият бермади. Иккинчидан, улар оддий ўйин намойиш қилишди. Асосан, Боакьега узун узатмалар узатишди. Албатта, бу бизга қийинчиликлар туғдирди. Зарба бердик, аммо рақиб ҳимоячиларидан ўтмади. Бундан яхшироқ ўйнасак бўларди. Гол ўтказиб юборгандан кейин яхшироқ ўйин кўрсата бошладик, таваккал қилишга ўтдик. Рақибларнинг хатосини ҳам кутдик. Катта куч билан ҳужумга ўтганимизда, ОКМКнинг қарши ҳужумда яхши ўйнашини ҳам ҳисобга олдик. ОКМК оддий ўйнагани учун бизни ритмдан тушириб қўйди.

- Жамоангизда фақат ёш футболчилар ўйнашади. Ўзингиз ҳам футбол ўйнагансиз. Таркибингизда тажрибали футболчиларнинг бўлиши қанчалик яхши ёки ёмон?

- Албатта, таркибда тажрибали футболчиларнинг бўлиши яхши ҳолат. Улар ортдан туриб кўрсатма беришади, танбеҳ қилиб туришади. Аммо бизда мақсад бошқача, терма жамоа сифатида ўйнаяпмиз, йигитлар ўзлари ривожланиши керак. Етакчилар пайдо бўлишади. Бунда мен ҳеч қандай қийинчилик кўрмаяпман. Жамоани барпо қилаётганимизда бизга бир-икки нафар тажрибали, масалан, марказий ярим ҳимоячи олиш кераклигини айтишди. Суперлигага чиққанимизда ҳам шундай савол яна такрорланганди. Бундан маъни борми? Биз терма жамоамиз, улар турнирларда бизга ёрдам беришмайди. Уларга кўпроқ имконият берамиз. Умуман олганда буни уддалаяпмиз. Ҳеч кимга ўйин бобида ютқазмаяпмиз, яхши ўйнаяпмиз. Баъзида фарқ катта бўлиб кетиши мумкин. Йигитлар ўсишди ва ишочнлироқ ўйнашмоқда. Бугун ишлар ўхшамагандир, аммо уларнинг катта бўлишаётгани сезилмоқда. Аммо бу чемпионатнинг бошланиши.

- Тўғри, бу мавсумнинг старти. Аммo "Пахтакор"га қарши баҳсдан кейин йигитлар жиддийлашиб қолгандек. Бу сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

- Фикрингизга қўшиламан. Ўтган мавсум стартида ҳам бизни унчалик менсишмаган, жиддий қабул қилишмаганди. Энди эса бошқа жамоалар бизни янада жиддийроқ ўйлашмоқда. "Пахтакор"га қарши ўйин кўрсатмоқдаки, йигитларнинг даражаси энди юқорироқ. Балки, йигитларни натижа учун ўйнатишга ҳам ўргатиш керакдир. Энди биз учун ҳам рақибларни мағлуб этиш топишмоққа айланмоқда. "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин, балки, йигитлар бироз хотиржам бўлиб олгандир. Ҳозир карточкалар бобида ҳам муаммолар бор. Жиззахда ҳам қизил карточка қабул қилиб олганмиз. Албатта, буни гаплашиб оламиз. Ёшлар жамоамизда ҳам четлатилганлар бор. Буларни йигитлар билан муҳокама қилиб олганмиз. Бошида шундай бўлади, ўтирамиз, гаплашиб оламиз. Йигитлар темпни кўтариб олгандан кейин барчаси яхши бўлиб кетади. Бизга ҳам "Пахтакор", ОКМК, "Сўғдиёна" каби жамоаларга қарши ўйнаш қизиқ. Ҳозир барча жамоалар ҳар-хил даражада. Футболчиларим эса ўйиндан-ўйинга яхши тажриба олишмоқда. Бугунги ўйинда ҳеч нима ўхшамагандир, аммо бу келаси ўйинда барчаси чиройли ўтиши учун туртки бериши керак. 

- Жуда кўп қизиллар бўлиб кетди. Бугун дисквалификациядаги тўрт футболчи ёшлар жамоаси таркибидан эди. Улар лигани менсишмадими ёки юлдузлик касалига чалиндими?

- Агарда ўйин видеосини томоша қилсангиз, карточкаларнинг кўпи ноҳақ тарзда берилди. Тушунарли, жанжал бўлганди. Лекин биздан уч киши четлатилиши керак эмасди, бир футболчида қизил тайин эди. Шунчаки улар жанжал марказида бўлгани учун қизил карточка берилди. Буни биз видеода кўрдик, четлатиш йўқ эди. Ёшлар лигасидаги иккинчи тур ўйинида эса Тимур Мамасидиқовга симуляция ишлатган деб иккинчи сариқ берилмоқда. Биз бу фикрга қўшилмадик. Чунки пенальти бериладиган жойда ҳакам жарима зарбаси белгилади. Нолимайман, захирадаги футболчиларга имконият беряпмиз. Албатта, Жасур ҳам, Темур ҳам, Али ҳам бўлганида яхшироқ бўларди. Олдимиздаги турнир олдидан бу жамоага куч берарди. Аммо шундай бўлса ҳам келаси ўйинларда улар жамоага ёрдам беришади. 

- Жўрақўзиев, Одилов ва Жиянов ўйинда позицияларини алмашиб ўйнаб туришди. Бу тактик ишланмами ёки ўзларининг креативлиги?

- Умуман олганда, буни ҳеч қачон тақиқламаганман. Уларга позицияларни алмашиб туришни тавсия қилганман. Баъзида шундай вазиятлар бўлади, ҳужумда бошқа футболчи катта ҳажмли ишни қилиши мумкин. Одатда ўйинларда футболчиларда юкламалар бир хил бўлади. Ундан ташқари, футболчилар қанотда ўйнашни ҳам ўрганиб олишган. Бу улар учун яхши тажриба. Қанотларни ўзгартириб туриш ҳимоячиларга ҳам қийинчилик туғдиради. Баъзида бир ҳимоячи рақиб ҳужумчисига мослашгандан кейин бошқача фикрлайдиган, бошқача техникали ҳужумчи келса, ноқулайлик туғдиради. Шу орқали улар марказий ҳужумчи ва қанот ҳужумчилари вазифаларини тушуниб боради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика