Latest news

14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  5 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  2 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  29 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  15 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0

Тимур Кападзе: "ОКМК иккинчи рақамли бўлиб ўйнашга ҳаракат қилди" News

Тимур Кападзе: "ОКМК иккинчи рақамли бўлиб ўйнашга ҳаракат қилди"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида ОКМКдан учралган мағлубиятдан кейин "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.


- ОКМКни ғалаба билан табриклайман ва жамоага омад тилайман. Чунки жамоанинг 4 кундан кейин муҳим ўйини бор. Ўйинга келадиган бўлсам, яхши баҳс бўлди. Икки жамоа ҳам чиройли футбол намойиш қилишди. Бизда ҳам яхши имкониятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Шундай бўлганида ўйинни дурангга олиб борсак ҳам бўларди, балки, ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Иккала жамоа ҳам натижа учун ўйнашга ҳаракат қилди. ОКМК вазиятларидан фойдаланди, биз эса фойдалана олмадик. Барчасини тахлил қилиб чиқамиз ва ишлашда давом этамиз.

- Биринчи бўлимда "Олимпик" тўпни яхши назорат қилди, бироқ иккинчи бўлимда ундай кўринмади. Бунга сабаб нимада?

- Умуман олганда иккала бўлимда ҳам тўп билан кўп бўлдик. Балки рақиб бунга имконият бермагандир. Менимча ОКМК бугун иккинчи рақамли бўлиб ўйнашга ҳаракат қилди ва қарши ҳужумларда ўйнашга интилди. Биз ҳам уларни қарши ҳужумда қўйиб юбормаслик учун ўйнадик, аммо барибир улар ўтиб кетишди. Иккала мураббий учун ҳам фойдали ўйин бўлди. 

- Ғалабасиз серия кўпаймоқда. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Қаердадир имкониятларимиздан фойдалана олмаяпмиз. Барибир футболчилар ёш. Баъзида уларнинг руҳиятида, тайёргарлигида пасайиш бўлиши мумкин. Йигитларнинг ўзи ютишни исташяпти. Балки мен томондан бўлаётган босим ҳам таъсир қилаётгандир. Ўтган ўйинларда ютишимиз ҳам мумкин эди. Ўйин бобида эътирозим йўқ. Ушбу учрашувлардан кейин бизда кўпроқ фойдали жиҳатлар кўриниб бормоқда ва шулар устида ишлаяпмиз.

- Келаси ойда Олимпия термасини муҳим учрашувлар кутиб турибди. Ушбу учрашувлар учун Суперлига баҳслари қурбонлик қилинмаяптими?

- Йўқ, ундай эмас. Бир томондан олиб қаралса, Олимпия термасида ўйнаётган футболчилар бошқа жамоаларда ҳам бор. Ҳар ойда бир йиғиламиз, "Олимпик"дагиларга эса доимо имконият бериляпти. Кўрдингиз, биринчи даврада ўз жамоаларида ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчиларни таркибга жалб қилдик ва уларга имконият тақдим қиляпмиз. Ким яхши ҳолатда бўлса, термада ўйнайди. Шу сабабли "Олимпик" клуби ва терма жамоа доимо ўзаро алоқада. Ҳорижда ўйнаётган 5 легионер бор, шунингдек, бошқа жамоаларда ўйнаётганлар ҳам бор. Футболчиларнинг кўплиги мени хурсанд қилмоқда. Олдимизда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Барчанинг жисмоний ҳолатига қараб, термага чақирамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика