Latest news

23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 23:07ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ. Ярим финал учрашуви учун таркиблар аниқ!  5 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 22:25Элит ОЧЛ ярим финали. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  20 21:56Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  17 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  18 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  26 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  3

Тимур Кападзе: "Огоҳлантиришлар кўпайиб кетгани майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради" News

Тимур Кападзе: "Огоҳлантиришлар кўпайиб кетгани майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Олимпик" (1:1) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли учрашув бўлди. "Шўртан" яхши мураббий ва футболчиларга эга жамоа. Бу ерда ҳар доим футбол муҳити ҳукмронлик суради. Стадион ва майдон ҳам бунга муносиб. Чиройли ва қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Дуранг ўйнаб, кейинги босқичга чиқдик. Бундан хурсандмиз.

- "Олимпик" руҳий жиҳатдан ўйин бошиданоқ "Шўртан"ни ютиб бўлгандек ҳаракатланди. Жамоа шуни ҳисобига гол ўтказиб юбордими?

- "Шўртан" қарши ҳужумда ҳаракат қилди ва табиийки, имкониятидан фойдаланди. Улар қарши ҳужумда бизни жазолашга уринишди. Такрорий ҳолатни кўриб чиқишимиз керак, кейин ким қаерда хато қилгани бўйича хулоса чиқарамиз. Умуман олганда, "Шўртан"нинг режаси амалга ошди.

- Жамоангиз тезкор ўйин кўрсатади. Аммо футболчиларингиз тўқнашувларда овоз чиқариб йиқилишади. Бу машғулот жараёнида йўлга қўйилганми?

-  Йўқ, бу машғулотларда ишлаб чиқилмайди. Балки бу оғриқни ҳис этгандандир. Улар ҳали ёш. Ўйлайманки, бу вақти келиб йўқолиб боради. Бунга ҳакамлар ҳам йўл қўймаслиги лозим. Ҳакамлар ҳар бир бақиришга ҳуштак чалмасликлари жоиз. Агар қоидадан ташқарига чиқилмаса, бунга эътибор бермасликлари ва ўйнашга беришлари керак. 

- Натижа баҳсга мос бўлдими?

- Ғалаба учун келгандик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундан ташқари, "Шўртан" ҳам яхши ҳимояланди. Натижага тўхталсак, ҳисоб ўйинга мос бўлди.

- Учрашув огоҳлантиришларга бой бўлди, ўйин якунида четлатиш ҳам кузатилди. Мутахассис сифатида буни қандай изоҳлайсиз?

- Бу майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради. Чунки икки жамоа ҳам ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилди. Кўп курашлар бўлгани учун огоҳлантиришлар ҳам кўпайиб кетди. Бу нормал ҳолат, менимча. 

- "Олимпик" ўтган ўйинда "Турон"ни йирик ҳисобда (5:1 – таҳр.) мағлуб этганди. Мураббий сифатида "Шўртан" билан баҳсда нимадан қийналдингиз? 

- "Турон" билан ўйинда бўшлиқлардан унумли фойдаландик. "Шўртан" эса бўшлиқ қолдирмади ва зич ҳимояланди. Йигитларимиз ҳали ёш, маҳорат, тажриба ва техник тарафлама қийналишмоқда. Албатта, улар шу каби ўйинлар орқали ўсиб боришади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика