Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  24 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Тимур Кападзе: "Нефтчи"га қарши катта куч билан олдинга боришнинг фойдаси йўқ эди" News

Тимур Кападзе: "Нефтчи"га қарши катта куч билан олдинга боришнинг фойдаси йўқ эди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нефтчи" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Темур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Албатта кам сонли бўлса ҳам жамоамиз мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Ўтган учрашувдан сўнг бир оз кайфиятим йўқроқ эди. Камчиликларни кўриб чиқиб бу ўйинга муносиб тайёргарлик кўрдик. Бугун кўрсатган ўйинимиз бўйича ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман.

- Ўтган ўйиндаги мағлубиятга сабаб сифатида Украинада ташкил этилган турнирни сабаб қилиб кўрсатиш мумкинми?

- Йўқ, бу ерда адаптация, яъни мослашишнинг ўрни муҳим. У ердаги ва Тошкентдаги об-ҳавода фарқ бор. Шахсий фикрим, об-ҳавога мослашиш таъсир қилди. "Динамо" ҳам яхши курашди деб ўйлайман. Айтиб ўтганимдек, ҳар бир ўйин йигитларга тажриба бўлмоқда.

- "Локомотив"да жамоани қийин вазиятда бошқарувни олгандингиз. Ўшанда ҳам бугунги каби ҳимояга эътибор қаратиб сифатли узатмалар асосида ўйин ташкил этгандингиз...


- Биласизми, ўйин услуби рақибга боғлиқ. "Нефтчи" узун паслар эвазига ўйин ташкил этмоқда. Бунақа ҳолатда прессинг ташкиллаганни фойдаси йўқ. Биз вазиятларни кутдик ва тезкор қарши ҳужумга ўтдик. Иссиқ об-ҳавода кучни тўғри тақсимлашни ўрни муҳим.

- "Олимпик" биринчи бўлимда иккинчи рақамли бўлиб ўйнади. Тактик кўрсатма шундай эдими?


- Йўқ, айтиб ўтганимдек катта куч билан олдинга боришнинг фойдаси йўқ эди. Биз вазиятни кутдик, рақибнинг ҳар бир узатмасига тайёр турдик.

- 9-рақамли футболчида узатма беришни ҳоҳламаётгандек кўринди. Баъзи вазиятларда у вазиятлардан фойдалана олмади...


- Темур Мамасидиқов ўйиндан-ўйинга ўсиб бормоқда. У бугун ҳам яхши ўйнади, керак вазиятда узатма ҳам берди. Бу ёш футболчиларда кузатиладиган холат. Рақиб посбони ҳам кўплаб вазиятларда зарбаларни қайтарди. Ўтган ўйинда гол урганди. Ишлашда давом этамиз, ёш футболчиларимиз бу каби ўйинларда тажриба тўплаб боришади.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика