Latest news

16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  0 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  2 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  5 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  5 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10

Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда? News

Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда?

Хабарингиз бор, кеча ЎФА расмий сайти ўтган йил футболчилик фаолиятини якунлаган Тимур Кападзе бундан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи бўлганини эълон қилди.

Шундан бери кўпчилик бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилмоқда. Биз бу янгилик борасида ўз вақтида Тимур Кападзе билан клуб ва терма жамоа миқёсида ишлаган мураббийларга мурожаат қилиб уларнинг фикрини тингладик.  

Мирко Йеличич ("Локомотив" ПФК мураббийи): 

- "Аввало Тимур Кападзега янги ишда омад тилайман. Терма жамоада ишлаш катта босим ва ҳамма гап шу босимни енгиб ўтишда. Кападзе вақтинча бош мураббий бўлишининг ҳам плюс, ҳам минус томонлари бор. Плюс томони шундаки, у терма жамоада кўп йил ўйнаган ва бу ерда ҳеч ким унга бегона эмас". 

- "Эндиликда у олға қарайди ва мустақил ишлашга ҳаракат қилади. Кейинчалик терма жамоага расман бош мураббий тайинланганидан сўнг ҳам Кападзе ёрдам беришда давом этади ва унгача анча кўникиб қолган бўлади. Минус томони эса у яқинда футболни тугатди ва ҳали мураббийлик қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин. Масалан, бошқа давлатларда футболни тугатган ўйинчига бирданига миллий жамоани топширишмайди, чунки бу жуда мураккаб иш".

Вадим Абрамов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи): 

- "Терма жамоани бошқариш жуда катта масъулият дегани, бу хоҳ вақтинчалик бўлсин ёки тўлиқ. Шуни айтишим мумкин, Кападзе жуда яхши ва ақлли ўйинчи бўлган, аммо мураббийлик бутунлай бошқа касб. Менимча, Тимур терма жамоадан олдин қаердадир ишлаб иш ўрганса ва малака оширса яхши бўларди".

- "Унинг терма жамоага вақтинча бош мураббий этиб тайинланганига икки хил қараш мумкин. Аслида-ку ҳаётнинг ўзи плюс-минуслардан иборат. Яна қайтариб айтаман, Кападзе яхши футболчи эди, лекин уни мураббий сифатида билмайман. Ҳамма гап ишга бўлган муносабатда. Агар биз март ва май ойларида бўладиган ўртоқлик учрашувларига шунчаки ўйин сифатида қарасак кўп нарса ютқазамиз. Бу ўйинларга аввало Осиё Кубогига тайёргарлик сифатида қарашимиз керак. Йиғилдик, ўйнадик деган билан иш битмайди. Бу ўринда футболчиларни кўздан кечириш, ўйинлар натижаси ФИФА рейтингига таъсир қилишини ҳам унутмайлик".

Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи): 

- "Аввало шуни айтишим керак, Тимур Кападзе жуда иқтидорли, ҳурматга сазовор, тартибли ва ҳар доим интизомга амал қиладиган футболчи бўлган. Шу боис ҳам у кўп йил футбол ўйнади. Уни барча бирдек ҳурмат қилади десам адашмайман. Энди унинг вақтинча бош мураббий этиб тайинланганига келсак, ўйлайманки, бу борада тўғри қарор қабул қилинди".

- "Бу Кападзе учун олдинга катта қадам ташлаш бўлади. Ундан келажакда яхши мураббий чиқишига умид қиляпман. Албатта, терма жамоада ишлаш осон эмас ва бунинг масъулияти ниҳоятда катта бўлади, лекин биз - мураббийлар қўлдан келганча унга ёрдам беришга тайёрмиз. Тўғри, Тимурда ҳозир мураббийлик бўйича тажриба кам, лекин иштиёқ юқори. Энг муҳими, мураббийликни бошлашда қўрқмаслик керак. Ёшларга йўл бериш мақсадида ҳам бу қарор қабул қилинди деб ўйлайман".

Х.Холиқов ёзиб олди.

Rating: -200   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика