Latest news

15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  1 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  1 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  15 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6

Тимур Кападзе: "Италия А серияси юлдузларига қарши охиригача ғалаба учун ўйнаймиз" News

Тимур Кападзе: "Италия А серияси юлдузларига қарши охиригача ғалаба учун ўйнаймиз"

Бугунги баҳсдан олдин Ўзбекистон афсоналар терма жамоаси сафида майдонга тушадиган Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик.

"Биринчи навбатда ташкилотчиларга, раҳбариятга раҳмат айтаман. Биз учун терма жамоа либосини кийиш доим фахрли. Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган ўйин яхши ўтади деб ўйлайман. Учрашувга бўлган қизиқиш ҳам катта.

Бу йигитлар билан тахминан 15 йил давомида бирга тўп тепганмиз. Эски хотираларни эсладик, яхши дамларни ёдга олдик. Тўғри кўпчилик футболчилар шу ерда лекин доим ҳам йиғилишга вақт бўлмайди, мана четдан Саша Гейнрих келди.

Анчадан буён футбол ўйнамаганмиз. Италия томонидан ҳам яхши футболчилар келди, Жаҳон чемпионлари ҳам бор.

Албатта бундай байрамларда катта ҳисобли дуранглар кўп бўлади. Аммо ишонинг биз охиригача курашамиз, терма жамоа либосини кийдикми фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди Тимур Кападзе.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика