Latest news

19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  5 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  1 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  8 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  2 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  21 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0

Тимур Кападзе: "Ҳакамлар бу ўйинга мос эмасди" News

Тимур Кападзе: "Ҳакамлар бу ўйинга мос эмасди"

Ўзбекистон U23 ҳамда Миср U23 ўртасидаги ўртоқлик баҳсидан (1:2) сўнг Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Тимур Кападзе: "Афсуски, мағлубиятга учрадик. Яхши ўйин бўлди. Мисрни кўздан кечирдик, яхши жамоа экан. Биз ҳам ёмон ўйнамадик. Қизил карточкадан сўнг кўп нарса ўзгариб кетди. Бу биз учун синов бўлди. Лекин чарчаганимиз билиниб қолди. Шунга қарамасдан йигитлар яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Нега иккинчи голимиз ҳисобланмади? Билмайман. Кейин четлатиш бўлди ва барчаси ўзгариб кетди. Буларнинг баридан тўғри хулоса чиқарамиз. Кейинги учрашувларда албатта хурсанд қиламиз. Миср жисмоний томондан кучли жамоа экан. Улар Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишган, насиб бўлса улар билан Олимпиадада учрашамиз".

- Жамоангиз тўп назоратига таянган ҳужумкор футболни намойиш этади. Лекин ҳимояда хатоликлар кўп. Бугунги учрашувда қизил карточкадан сўнг ҳисобни сақлаб қола олмадик. Келажакдаги баҳсларда ҳимоявий ўйинни синаб кўришни хоҳламайсизми?

- Биз керак пайтда ҳимояланиб, керак пайтда ҳужумга ўтяпмиз. Осиё ўйинларида режали ўйин кўрсата олдик деб ўйлайман. Бу ҳамма нарса бор. Захира йўқлиги туфайли шундай бўлди деб ўйлайман. Иброҳим Ҳалил касал, Азамат касал... Бугунги баҳсда иштирок эта олишмади. Шунга қарамай яхши ўйнай олдик. Узоқдан урилган голда дарвозабон хато қилди. Ҳисоб 1:1 эканлигда ҳам ҳужумга ўта олдик. Рақиб биринчи бўлимда ҳеч нарса қила олмади, ҳатто очиқ футбол намойиш этсак ҳам. Ҳаммаси қизил карточкадан кейин бошланди. Кўп меҳнат қилдик, алам қилади бундай мағлубият. Ҳакамлар бу ўйинга мос эмасди. Кўп вазиятларда яхши ҳакамлик қила олишмади. Бундай ўйинларда муносиб рефери ишлашини хоҳлардим. Иккинчи голимиз ҳақида гапиришни хоҳламайман... Тушунмади у вазиятга. Тўғри, ёқимсиз ҳолат. Майли... Буни тўғри қабул қиламиз. Байрам бўлиши керак эди... Камчиликлар устида ишлаймиз.

- Клубларида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчилардан ҳавотир олмаяпсизми?

- Ҳавотирдаман. Чунки Жиянов қандай формада жўнатган эдик, ҳозир у ўзига кела олмаяпти. Унинг жисмоний ҳолати ва ўйин тонусига саволлар бор. Ҳожимат киришиб кета олди, лекин барқарорлик йўқлиги билиниб қолади. Футболчи ўйнаши керак. Агар у ерда бўлмаса, бошқа жойга бориб ҳаракат қилиши лозим. Улар формада бўлмаса, майдонга тушишмаса бошқаларни кўриб чиқишимиз мумкин.

- Миср ва Испания терма жамоалари орасидаги фарқ ҳақида нима дея оласиз?

- Испания техника, тактика ва комбинация томонидан яхши шаклланган жамоа экан. Миср ҳам кучли, бироқ прессингдан чиқишда мисрликларда муаммолар бор экан. Шунга қарамай Мисрнинг жисмоний ҳолати яхши. Бироқ техника ва фикрлаш жиҳатдан Испания бир бош устун.

- Отабек Жўрақўзиев алмаштирилганидан сўнг майдонни ўзи тарк эта олмади ва уни олиб чиқиб кетишди. Унинг ҳолати ҳақида маълумот бера оласизми?

- Унинг оёқларида бутсанинг изларини кўрдим. Майдонни нариги тарафида туриб, ўша тўқнашувнинг овозини эшитдим. Ҳакам бунга аҳамият бергани йўқ. У қизилга тортадиган вазият. Жароҳат жиддий. Ҳакам эса сариқ берайми, йўқми деб иккиланяпти. Рефери бу баҳсда рақибга ёрдам берди демоҳчи эмасман. Ҳакам бу баҳсга муносиб эмас экан.

Иккала ўйин ҳам бизга фойда берди, аммо бу баҳсларга чарчаган ҳолда келдик.

- Навбатдаги ФИФА кунларида номдор жамоалар билан ўйнаш режаси борми?

- Ноябрдаги ФИФА кунларидан фойдаланмаймиз. Миллий жамоанинг ўйинлари бор, кўп футболчилар ўша ерга кетишяпти. Осиё ўйинлари туфайли Суперлига баҳсларини ўтказиб юбордик. Йигитлар дам олишади. Кейинги йилдаги ФИФА кунларига тайёргарлик кўрамиз. 2024 йилда бизни Осиё Кубоги кутиб турибди. Декабрь, январь ёки февралда ҳам йигин ўтказишимиз мумкин.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика