Latest news

08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  0 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  3 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  5 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  137 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  15 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3

Тимур Кападзе: «Эртанги ўйинга ўз режамиз бор» News

Тимур Кападзе: «Эртанги ўйинга ўз режамиз бор»

У-23 Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон — Туркманистон учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.

Унда дастлаб Ўзбекистон У-21 бош мураббийи Тимур Кападзе ва ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов қатнашди.

«Ассалому алайкум. Юртимизда бундай мусобақа бўлаётганидан хурсандмиз. Турнирга тайёргарлик яхши бўлди. Олдимизга қўйган мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз. Барча жамоаларга омад тилайман»,- дейди Тимур Кападзе.

«Мураббийимиз айтганидек турнир Ўзбекистонда бўлаётганидан хурсандмиз. Турнирни узоқ йиллардан бери кутяпмиз. Ўйлайманки, олдимиздаги вазифани бажарамиз»,- дейди Жасур

- Таркибга чақирилган аксарият футболчилар миллий жамоага ҳам жалб қилинди. Бу сизга қийинчилик туғдирмайдими?

- Бир томондан хурсандмиз. Бундай ёшда футболчиларимиз терма жамоага чақирилиши яхши. Ҳозирда улар биз билан мусобақага тайёргарлик кўришмоқда.

- 2018 йилдаги чемпионга эришган жамоани биламиз. Ўша ютуқни такрорлашни ўйлаяпсизларми? Бунинг учун босим ҳис қиляпсизларми?

- Уйда ўйнаётганимиз бизга қўшимча куч ва ёрдам беради. Ҳар бир мусобақа ўзига яраша қийин ва масъулиятли. Бундан ортиқча муаммо кўрмаяпман.

- Бу турнирга ҳар бир терма жамоа мақсад билан келган. Осиё кубогига кучсиз терма жамоа келмаган. Эрон, Қатар барчалари кучли жамоа. Ўз режамиз бор. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Ўзбекистоннинг асосий мақсади нима?

- Ҳамма жамоа ғолиблик учун ўйнайди. Биринчи ўринда гуруҳдан чиқиб олдинга қараб юришда давом этишимиз керак.

- Терма жамоамизга омад тилаймиз. Тайёргарлик жараёнида қайси жиҳатлардан кўнглингиз тўлмади?

- Менимча муносиб ҳозирлик олиб бордик. Турнирга тайёрмиз. Терма жамоага жалб қилинганлари энг кучлилари.

- Янги жамоага ўтганингиздан сўнг кўп ўйин амалиётисиз қолиб кетдингиз. Мусобақага қандай ҳолатда етиб келдингиз?

- «Қайрат»га биринчи ўтганимда шундай ҳолат кузатилганди. Мураббий билан учрашганимда дастлаб Осиё чемпионатига тайёр бўлиб боришим керак деганман. Дубай йиғинидан кейин кўпроқ ўйин амалиёти бериши бошлади. Охирги йиғинларда ҳолатимни яхшилаб олдим. Ҳозир бу ҳақида эмас, майдонга чиқиб ватан учун жонни бериш ҳақида ўйлаш керак.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика