Latest news

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  4 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  2 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  47 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  5 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  40 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади" News

Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе бўлажак "CAFA Nations Cup-2025" мусобақаси ҳақида фикр билдирди.

"Ўйлайманки, CAFA - яхши турнир бўлади. Икки йил аввал ҳам юртимизда ўтказилган эди. Бу сафар эса Ўмон ва Малайзия терма жамоалари мусобақага қўшилишди. Тайёргарлик учун яхши имконият бўлади. Янги футболчиларни синаб олиш имкониятимиз бўлади. Мусобақа зич тақвимга эга ва ФИФА кунларидан олдинроқ бошланади. Легионерлар биринчи учрашувга етиб келиши бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Тайёргарлик кўриш учун ҳали вақтимиз бор. Ҳозир ўйинларни кузатиб боряпман, ким қандай ўйнамоқда ва кимни терма жамоага чақириш мумкин. Асосийси футболчиларимиз жароҳатларсиз бўлиши" - дея фикр билдирди Тимур Кападзе бўлажак мусобақа ҳақида.

- Янги футболчиларни синаб кўриш учун яхши имконият бўлади дедингиз. МТЖ қишда Дохада ўтказган йиғини каби CAFA мусобақасига фақатгина Суперлигада тўп тепаётган футболчилар жалб этилиши мумкинми?

- Ўзини кўрсатган футболчилар албатта жалб этилади. Мусобақа яқинлашиб қолган вақтда барчаси аниқ бўлиб қолади. Бунга қадар терма жамоага жалб этилмаган футболчиларни чақиришимиз мумкин бўлади. Янги футболчиларни синаб кўриш, улар терма жамоада қандай ўйин намойиш этишини билиб оламиз.

- Қатарга қарши ўйиндан сўнг шартномам ноябрь ойига қадар мўлжалланган деган эдингиз. Янги шартнома ҳақида ЎФА билан музокара олиб бормадингизми? Балки шартномани узайтириб бўлгандирсиз?

- Йўқ, ҳали шартномам янгиланмади. Менимча, бутун штабнинг шартномаси ноябрга қадар амал қилади. Ҳали вақтимиз бор, шошилмаяпмиз. Бу чуқур деталларга бой масала бўлгани сабабли, улар ҳам шошилмаяпти. 



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика