Latest news

12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  6 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  10 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  2 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  22

Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик" News

Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"

Про Лига баҳсларининг 19- туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (3:2) баҳси якунидан сўнг жамоамиз мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун, албатта, "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Жуда қизиқ ўйин бўлди. Мухлислар ҳам мазза қилди, деб ўйлайман. Ўйин курашларга бой бўлди. Футболчиларим яхши ҳаракат қилди, бироқ майдон бироз панд берди. Биз, асосан, пастлар билан ўйнаймиз, бу майдонда эса бундай ўйин кўрсатишга қийналдик. "Нефтчи"га эса бу қўл келди. Рақибнинг бақуват легионер футболчилари бор, улар узоқ узатмаларда яхши ҳарак қилишди. Голларда ўзимиз хатога йўл қўйдик. Йигитлар шундай ўйинлар орқали анча яхши тажрибага эга бўлади. Ўйинда яхши ҳаракат қилган вазиятлар ҳам бўлди. 

Жиянов жароҳат олди, шу сабабли ўзгариш қилдик. Кўрган бўлсангиз, рақиб футболчилари анча қўпол ҳаракат қилишди. Нафақат "Нефтчи", балки қолган жамоалар қўпол ўйнашмоқда. Ҳакамлар эса бунга йўл қўймоқда. Бу эса ёмон. Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик", — деди Кападзе.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика