Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Тимур Кападзе: "Бугунги ғалаба "Пахтакор" билан кубок учрашувидан олдин қўшимча ишонч берди" News

Тимур Кападзе: "Бугунги ғалаба "Пахтакор" билан кубок учрашувидан олдин қўшимча ишонч берди"

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нурафшон" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Турнир жадвалидан ҳам олиб қаралганда ҳам муҳим ўйинлиги кўриниб турганди. Боз устига анчадан бери ғалаба қозона олмаётгандик. Сафардаги учрашувлар қийин бўлди. Қаердадир омад ёки тажриба етишмади.  "Нефтчи" ва "Динамо" кучли жамоалар ҳисобланади. Таркибида тажрибали футболчилар кўп. Ўйлайманки, йигитлар бугун яхши ҳаракат қилди. Рақибни заиф нуқталарини билиб гол уришди. Улар бу натижага лойиқ эди",- дейди Тимур Кападзе.

- "Олимпик" бугун "Нурафшон"ни мағлубиятга учратиб  "Динамо"ни Суперлигага олиб чиқди. Айни пайтда жамоангиз учинчи ўринга кўтарилди. Суперлигага чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Менимча,  учинчи ўрин учун кураш "Нурафшон" ва бизнинг ўртамизда бўлади. Олдинда ўйинлар бор. Ҳозир бирор нарса дейиш қийин. Яхши ўйин кўрсатиб, керакли натижага эриша олсак, плей-оффда ўйнаймиз. Бунда Суперлига жамоаси билан тўқнаш келамиз. Бу йигитларга тажрибасини ошириш учун имконият. Бу ҳар томонлама яхши. Плей-оффда ҳамма нарса битта учрашувда ҳал бўлади. Ҳар бир ўйин биз учун синов ҳисобланади. Шундай ўйинлар орқали ишончни орттиришади. 

- Ўзбекистон кубогида "Пахтакор" билан ўйиндан олдин бугунги ғалаба қай даражада таъсир кўрсатади?

- Бизга "Пахтакор" тушганидан бир томондан хурсандмиз. Рақибимиз Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Уларга қарши муносиб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Узоқ вақтдан бери ғалаба қозона олмаётганимиз учун бугунги ғалаба ишонч берди, дея оламан. Бу бизга қўшимча куч бағишлади. Кубок ўйинида муносиб тўп тепишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма нарса майдонда ҳал бўлади.

- Бекзод Шамсиевнинг ҳолати бўйича маълумот берсангиз. У қачон тайёр бўлади?

- Умуман олганда, унинг ҳолати яхши. У умумий гуруҳда машғулотлар ўтказмоқда. Балки кейинги учрашувга тайёр бўлиши мумкин. Лекин таваккал қилмаяпмиз. Шасмиев ҳали тўлиқ тайёр эмас. Буни биз ҳам кутмоқдамиз. Ҳозир укол билан майдонга чиқиш пайтимас. Шошилиш талаб қилинмайди. Унинг ўрнида бошқа футболчиларга имконият берамиз. Мен учун барча бирдек.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика