Latest news

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 4 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  0 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  66 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Тимур Кападзе: "Бу бизга катта мактаб бўлди" News

Тимур Кападзе: "Бу бизга катта мактаб бўлди"

U-23 Осиё Кубоги Ўзбекистон – Саудия Арабистони финал учрашувидан кейин Ўзбекистон бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун ғалаба қозониб, бутун халқимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Бироқ бу ишни уддалай олмадик. Бунинг учун узр сўрайман. Насиб эмас экан. Барча мухлисларимизга раҳмат айтамиз. Кейинги турнирларда яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. 

– Бўриевнинг ўйин давомидаги ҳаракатлари хусусида нима дея оласиз?

- У ўйин давомида яхши ҳаракат қилди. Бугун ўйин қийин бўлди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Болаларга раҳмат айтаман. Бу бизга катта мактаб бўлди, бу мағлубиятдан кейин янада кучлироқ бўламиз деб умид қиламан.

- Чарчоқ борасида

– Албатта, бу турнирда ҳамма жамоада чарчоқ бор, айниқса, финалчиларда. Чунки узоқ йўл босиб ўтилади. Бугун болалар борини бериб ҳаракат қилишди.

Бизнинг бу жамоани ташкил қилганимиздан асосий мақсад – Олимпиада. Биз бу турнирда ёшроқ футболчилар билан иштирок этган бўлсак ҳам, яхши натижа қайд эта олдик деб ўйлайман. Бу турнир футболчиларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан кўриб олдик. Болалар зўр ўйнади, мен улар билан фахрланаман.

Бир ўйинда қайсидир футболчи яхшироқ ўйнади, қайсидирида эса бошқаси. Айтишим керак, ҳали янада ўсишимиз керак.

Футбол шундай нарса – узоқ дам ололмайсиз. Ўйин тугагандан кейин у тарихга киради. Сиз кейинги ўйинга тайёргарлик кўришингиз керак. Тўғри, футболчиларимда руҳий ва жисмоний томонлама бироз толиқиш бор. Лекин ҳаёт давом этади.

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика