Latest news

16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  5 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  5 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  5

Тимур Кападзе: "Бизнинг ўйинчилар рақибдан ҳар тарафлама кучли эди" News

Тимур Кападзе: "Бизнинг ўйинчилар рақибдан ҳар тарафлама кучли эди"

U-23 Осиё Кубоги саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Афғонистон (8:1) учрашувидан кейин терм жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.



- Ўйин ҳақида фикрингиз қандай? Кўпчилик йирик ҳисобдаги ғалабани кутганди. Шундай ҳам бўлди...

- Ғалаба билан ҳаммани табриклайман. Сизга балки кутилган ғалабадир, аммо биз тайёргарлик кўрдик. Албатта, Афғонистон терма жамоаси ҳақида маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бунинг иложи бўлмади. Ўйиндан олдин бу жамоанинг ўйинлари бизга қоронғу эди. Улар яхши курашишди. Бизнинг ўйинчилар рақибдан ҳар тарафлама кучли эди. Ўйин ҳам буни исботлади. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Эрон ва Гонконг ўртасидаги ўйинни кўришга улгурдингизми?

- Йўқ, аммо ёрдамчиларим бу ўйинни кузатишди. Учрашувнинг видео тасвирларини кўриб чиқамиз. Уларнинг олдинги ўйинларини кўрганмиз. Бу учрашувга тўғри тайёргарлик кўрамиз. Иккала рақиб ҳам кучли жамоа.

- Эрон термаси вакиллари ўйинни кузатиб боришди, видеоёзувларга ҳам муҳрлашди. Эронликларни ўзаро учрашувда қандай хайрон қолдирмоқчисиз?

- Икки жамоа ҳам бир-бирини ўрганади. Бу тушунарли ҳолат. Бизнинг мураббийлар ҳам уларнинг ўйинларини томоша қилишди. Бу масалага ўзаро ўйиндан бироз аввал қайтамиз. Ҳозир Гонконгга қарши ўйинга бор эътиборимизни қаратамиз. Эрон албатта кучли жамоа. Кўрамиз, ҳамма саломат бўлса, асосийчи шу.

- Биринчи бўлимда жамоа хотиржамликка берилди. Ҳимояда ҳам хатолар кузатилди. Бунга сабаб нима бўлди?

- Хотиржамлик демаган бўлардим. Биринчи ўйин бўлганлиги сабаб ҳаяжон бор эди. Бошида шундай бўлиш эҳтимоли бор эди, аммо барибир яхши ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Хатолар ҳам бор, уларни ўрганиб чиқамиз.

- Терма жамоа таркибидаги ўйинчилар жуда яхши даража. Кейинги ўйинларда таркибда ротация кўришимиз мумкинми?

- Бугун менинг асосий вазифам Афғонистонни мағлуб этиш эди. Бундан ташқари, кўп ўйинчилар ўз клубларида ўйнашмаяпти. Шу сабабдан ҳам уларга ўйин амалиёти бериб, бироз тонусга келтирмоқчи эдим. Кимдир битта тайм ўйнади, кимдир кўпроқ. Кейинги ўйинларда ҳам албатта ротация бўлади. Биз бундай рақиблардан кучлироқмиз. Шу сабабдан ҳам ротация қилишга имконимиз бор.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика