Latest news

11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  0 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  12 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  135 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4

Тимур Кападзе: “Бизнинг футболчилар ғалабага муносиб” News

Тимур Кападзе: “Бизнинг футболчилар ғалабага муносиб”

Эртага ЖЧ-2018 3-саралаш гуруҳ босқичи 5-тур учрашувида Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари тўқнаш келади.

Ушбу ўйин олдидан Тошкентнинг “Локомотив” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Тимур Кападзе вакилларимизни қўллаб-қувватлаб, уларга омад тилади.

-  Миллий терма жамоамизни эртага жуда ҳам муҳим бўлган ўйин кутиб турибди. Вакилларимиз камида дуранг натижа қайд этишлари керак. Ғалаба қозонса нур устига аъло нур бўларди. Тўғри, бу осон бўлмайди. Жанубий Корея терма жамоаси ҳам Осиёда кучли ҳисобланади. Рақиб жамоанинг ҳужумчиларига қарши ҳимоямиз мустаҳкам туриб бера олса, ўйлайманки барчаси биз кутгандек бўлади. Менимча, Жанубий Кореянинг нозик жойи ҳимоя. Охирги 3-4 йил ичида Жанубий Корея терма жамоасида муаммолар пайдо бўлди. Чунки аввалги Корея камдан-кам вазиятларда очко йўқотарди. Ҳар доим барқарор ўйин кўрсатиб, ғалабани муддатидан олдин нақд қилишар эди. Айни дамда рақибларимиз олдигидек кучга эга эмас. Ҳозир улрада савияли легионер футболчилари бор, лекин улар икки, уч нафарни ташкил этади. Кўриниб турибдики уларда жамоавий ўйин яхши эмас.

-  Ҳар доим сафардаги ўйинлар қийин бўлган. Жанубий Кореяга қарши қандай футбол ўйнаш керак, деб ўйлайсиз?
-  Тўғри, “Осиё йўлбарслари” майдонда жуда ҳам тез ҳаракат қилади. уларга қарши очиқ футбол ўйнаш хавфли. Ўйлайманки, мураббийларимиз рақиб жамоани ҳар тарафлама яхши ўрганиб чиқиб баҳсга тўғри стратегияни танлаб чиқишса натижа биз кутгандек бўлади. Футболчиларимизнинг улардан кам жойи йўқ. Албатта, барчамиз шуни истаган ҳолда вакилларимизга куч-қувват, омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Бу футбол кимдир ғалаба қозонади, яна кимдир мағлуб бўлади. Лекин бизнинг футболчилар ғалабага муносиб.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика