Тимур Кападзе Англияга боради
27 apr 2025 16:20
News
Тимур Кападзе Англияга боради
Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашевнинг инсайдига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимр Кападзе яқинда Англияга сафар уюштиради.
"Навбатдаги инсайд – Тимур Кападзе "Манчестер Сити" ўйинини томоша қилиш учун Англияга бормоқчи. Айни пайтда виза масалалари ҳал этилмоқда. Абдуқодир Ҳусанов ўйнамаган тақдирда, у билан гаплашиб, руҳан кўнглини кўтаради. Эсингизда бўлса, бу ишни Абрамов қиларди. У эринмасдан Санжар Турсуновни ўйинини кўриш учун Нижний Новгородга, Виталий Денисовнинг ўйинини томоша қилиш учун Днепрга борарди. Ўзи шунақа бўлиши керак-да", – деди Юлдашев.
Даврон Файзиевнинг қўшимча қилишича, Тимур Кападзе мавсум оралиғида ўзбек клубларининг ўртоқлик ўйинларида бўлди, бундан ташқари, йўл-йўлакай легионерларнинг учрашувларини ҳам кузатиб қайтди.
"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ 3-саралаш босқичи доирасидаги БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни 21:00 га белгиланган. Учрашув 15 минг томошабинга мўлжалланган "Ал Наҳайён" стадионида ўтказилади.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Comments