Latest news

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  4 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  15 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  12 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  14 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда? News

Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе айни пайтда Англияда бўлиб турибди.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев Тимур Тоҳирович билан боғланиб, тафсилотлар билан қизиқди.


- Англияга малака оширишга бордингизми? Агар шундай бўлса, қайси клубга?

- Йўқ, бу амалиёт эмас. Мен шунчаки Англияга келдим. "Манчестер Сити" билан амалиёт ўташ бўйича келишиб олмоқчи бўлганимиздан бери менда виза бор эди. Ўшанда боришнинг иложи бўлмади, аммо виза қилинганди. Виза октябргача мўлжалланган, шунинг учун бу ерга учиб келишга қарор қилдим.

- Ҳозир Англияда нима қилиб юрибсиз?

- Ўйинларни томоша қиламан. Бугун "Вест Хэм" - "Кристал Пэлас"ни кўрдим, эртага "Арсенал" - "Манчестер Сити" ўйини бўлади. Шундан сўнг "Сити"нинг яна икки ўйинига - Кубок ("Хаддерсфилд"га қарши) ва АПЛдаги уй ўйинига ("Бёрнли"га қарши) боришни режалаштиряпман. Агар рухсат беришса, яна базани кўришни, "шаҳарликлар" машғулотларига боришни истардим. Бу ҳозирча "сўроқ остида" - уларнинг жадвали тиғиз. Ҳусанов билан учрашмоқчиман, суҳбатлашмоқчиман. Умуман олганда, Англияда бўлишнинг ўзи катта завқ. Бунгача бу ерда бўлмаганман, инглиз футболини жонли томоша қилиш қизиқ.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика