Latest news

21:00Ўзбекистон — Ўмон 1:1 (Матнли трансляция)  210 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  7 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0

Тимур Кападзе: "Афғонистон терма жамоаси ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади" News

Тимур Кападзе: "Афғонистон терма жамоаси ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади"

U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон U-23 термаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этди.

"Саралаш босқичи бошлангани билан барчани табриклайман! Қисқа вақт ичида тайёргарлик кўришга тўғри келди, лекин шунга қарамай, учта ўйинни яхши ўтказамиз ва қониқарли натижага эришамиз. Эртанги учрашув Афғонистон терма жамоасига қарши. Ушбу терма жамоа ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади. Нима бўлишидан қатъи назар эртага ғалаба қозонамиз деган умиддаман", – деди олимпиячилар устози.

- Футболчиларнинг эртанги учрашувга тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз. Улар "рақибимиз Афғонистон-ку", дея, руҳий томонлама бемалол ўйнашмайдими?

- Фикримча, руҳият томонлама ҳаммаси жойида. Афғонистонда ҳам футбол ривожланиб бормоқда. Афғонистон ёшлар терма жамоаси CAFA турнирларида иштирок этиб келмоқда, терма жамоаси эса ёзда бўлиб ўтган CAFA кубогида кичик интрига ярата олди. Афғонистонлик кўп футболчилар Эрон чемпионатида тўп тепишади. Эртанги ўйинга тайёрмиз деб айта оламан.

- Легионерлар ҳолати ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Энг аввало, барча легионерларимиз соғ-саломат. Улар терма жамоага бироз кеч қўшилишди. Бир нечта футболчимиз кеча машғулотларга қўшилди. Вақт кам, бироқ легионерларимизнинг даражасига шубҳа қилмайман. Улар тез киришиб кета олишади. Бизни учта ўйин кутиб турибди ва табиийки ротация қиламиз ва барчага имконият берамиз.

- Легионер футболчиларнинг ўз клубларига кам ўйин амалиётига эга бўлаётганини ҳисобга олсак, маҳаллий футболчиларимиз билан солиштирганда ўйин ритмида фарқ сезилиб қолмайдими?

- Бу жиҳатни албатта ҳисобга оламиз. Кўриб чиқамиз ва қараймиз. Терма жамоада барча футболчи бор кучи билан ўйнаши керак. Ушбу ҳолат терма жамоамиз ўйинига таъсир ўтказмайди деган умиддаман.

- Учрашувларни "Жар" стадионида ўтказиш сизнинг таклифингизмиди ёки ЎФАнинг?

- Бу масала келишилган ҳолатда ҳал этилди. Ҳозирги кунда майдонларимизда муаммолар бор. "Жар"да эса бундай муаммо йўқ. "Бунёдкор" стадионида ҳам ўйнасак бўлар эди, лекин биз анча аввал "Жар"да ўйнашимизни ҳал этиб бўлгандик. Ягона муаммо стадионнинг сиғимида бўлиши мумкин.

Шу тариқа, матбуот анжумани якунланди. Тез орада бошқа терма вакиллари иштирокида кечган саваол-жавобларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.  

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш босқичи "E" гуруҳида Афғонистон, Гонконг ва Эрон билан баҳс олиб боради. Ўзбекистоннинг дастлабки турда эртага Афғонистон билан ўйнайди. Учрашув соат 19:00 да "Жар" стадионида старт олади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика