Тилеманс "Арсенал" билан шахсий келишувга эришди
06 jul 2022 23:55
News
Тилеманс "Арсенал" билан шахсий келишувга эришди
"Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс "Арсенал"га ўтишга яқин турибди.
Футболчи аллақачон Лондон клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган, деб хабар берди "CBS Sports". Энди "Арсенал" "Лестер" билан трансфер суммасини келишиб олиши керак.
Футболчининг шартномаси келаси ёзда якунига этади. Олдинроқ "канонирлар" Тиелеманс учун тахминан 30 миллион евро таклиф қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди, аммо "Лестер" футболчи ортидан кўпроқ пул ишлаб олишга ҳаракат қилиши тахмин қилинмоқда.
25 ёшли хавбек ўтган мавсумда АПЛда 32 та ўйинда ҳаракат қилиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Link :
Source : CBS Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Comments