Latest news

20:44Футзал. Марказий ўйинда ОКМК "Оил Стар"га 7 та гол урди, "Сурхон" "Пахтакор"га 5 та урди  0 20:32Расман: Драган Черан “Насаф”га қайтди  4 20:03Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи!  134 19:54Эшитдик-да! "Локомотив" билан 10 декабрь куни шартнома тузган футболчи жамоани тарк этди  0 19:20Here we go! "Манчестер Сити" сардори "Милан"га ўтмоқда  7 18:42"Барселона" устози: "Қачондир бундай камбэкни бошдан ўтказганман деб ўйламайман"  4 18:02Расман: "Қизилқум" черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  1 17:33ПСЖ футболчиси Моуриньюнинг қўнғироғи сабаб Англияга эмас, Туркияга кетмоқда  3 16:59"Барселона" футболчиси 5:4 ҳақида: "Бу фаолиятимдаги энг даҳшатли ўйин"  20 16:31Сречко Катанец: "Терма жамоада нималар қилганимизни ва қандай ютуқларга эришганимизни билишингиз керак"  62 16:05Ҳусановнинг агенти: "Биз билан АПЛнинг 12 клуби алоқага чиқди"  15 15:06БМБ 14 та гол урган ва учинчи бор чемпион бўлган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:34Расман: "Боруссия Д" бош мураббийни истеъфога чиқарди  5 14:03"Реал" ёки "Барселона"да ўйнаш? Холанд жавоб берди  29 13:35МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   41

Тил билмасликнинг оқибати (Эркин фикр) News

Тил билмасликнинг оқибати (Эркин фикр)

Кеча Сиднейдаги “Opera House”да Осиё Кубоги-2015 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Гуруҳимиздан кимлар ўрин олганини билиб олдик. Ўзбекистон термаси “B” гуруҳbда КХДР, Хитой ва Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Кечаги маросимни интернет орқали онлайн тарзда кузатдим. Залга йиғилганлар орасида Миржалол Қосимовни ҳам 3-4 марта кўрсатиб ўтишди. Леикн негадир Асқар Толибжонов кўринмади.

Маросимда Австралия термасининг собиқ дарвозабони Марк Боснич бошловчилик қилгани кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлди. Агар у саҳнага чиқиб келаётганда экранда исм-фамилиясини ёзишмаганида тўғриси, мен уни танимаган бўлардим. Чунки Боснич анча ўзгариб, бинойидек шоуменга ўхшаб қолибди.

Австралия – одамлари ИНГЛИЗ тилида гаплашадиган мамлакат. Шунинг учун маросимнинг бошидан охиригача ҳаммаси инглиз тилида бўлди. Қуръа бошланишидан олдин ким сўзга чиқмасин, ҳамма ўз фикрини ҳеч қандай таржимонсиз инглизчада билдирди. Баҳрайнлик Шайх Салмон (ОФК президенти) инглизча гапирди, ироқлик Юнус Маҳмуд (терма жамоа сардори) ҳам инглизча тиниқ гапирди.

Хуллас, қуръа ажойиб тарзда ўтказилди. ОФК расмий сайтида ишлайдиган ҳамкасбларимиз Осиё чемпионатига бағишлаб махсус сайт ҳам очишибди. Сайт номи: www.afcasiancup.com. Кеча кечки маҳал шу сайтда мураббийларнинг қуръадан кейинги фикрлари чиқди (мана шу манзилда).  

Аммо не кўз билан кўрайликки, сайтда терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг қуръа борасидаги фикри берилмаган. Шунингдек, КХДР термаси бош мураббийининг ҳам фикрлари йўқ, лекин унга изоҳ тариқасида МУРАББИЙ ҚУРЪАГА КЕЛМАДИ деб ёзиб қўйилган. Аммо Қосимов борди-ку! Нега у ерда ҳозир-у нозир бўлган мухбирлар Қосимовдан ўша ернинг ўзида шартта фикр олишмади?

Менимча, бунинг сабаби битта: Австралиядаги журналистларнинг русча тушунмаслиги, Қосимов билан Толибжоновнинг эса инглизча билмаслиги. Атрофга бир қаранг, Осиё минтақасида ҳамма инглиз тилини ўрганмоқда. Биз ҳам ОФКда ўз ўрнимизга эга бўлишимиз учун шу тилни ўрганишимиз шарт. Масалан, ўтган йил Мираброр Усмонов ОФК идорасига бориб Шайх Салмон билан мулоқот қилганида албатта таржимон хизматидан фойдаланган бўлиши керак. Балки Аваз Бердиқулов таржимонлик қилгандир, балки Санжар Ризаев. Буниси энди бизга қоронғу.   

Айтайлик, кечаги қуръага Миржалол Қосимовнинг бориши шарт эди, лекин Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов бормаса ҳам бўларди. Ундан кўра, инглизчани биладиган Санжар Риазев ёки Бахтиёр Маметов олиб кетилганида, ўйлаймизки, журналистлар таржимон ёрдамида бўлса ҳам Қосимовдан интервью олишган ва сайтга берилган бўларди.

Маълумки, ОФКнинг элит ҳакамлар рўйхатидан жой олиш учун ҳакамлар олдига инглиз тилини ўрганиш шарт қилиб қўйилган. Шу боис Шерзод Қосимов, Наим Қосимов сингари ОФК назарига тушаётган ёш ҳакамлар аллақачон тил ўрганишни бошлаб юборишган. Эрматов, Коваленко, Цейтлин сингари топ реферилар эса яхшигина билишади. Аммо нима учун мураббий ва футболчиларимиз бунга ҳаракат қилишмаяпти? Бизда ўз фикрини инглизчада бемалол баён қила оладиган бирорта мураббий борми? Менимча, йўқ бўлса керак. Масалан, кечаги қуръадан кейин Қосимовнинг тил билмаслиги унинг фикрлари берилмаганидан маълум. Бу масалага жиддий қарамасак бўлмайди. Чунки чет тилини ўрганиш замон талаби бўлиб қолди.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика