Тиғиз тақвим кимга қимматга тушади: А Серия 11-тур превьюси
04 nov 2023 15:20
News
Тиғиз тақвим кимга қимматга тушади: А Серия 11-тур превьюси
Чемпионатнинг қатор клублари куни-кеча мамлакат Кубогида майдонга тушишди. Баъзи жамоалар 120 дақиқадан ҳаракат қилишига ҳам тўғри келди. Бундай тиғиз тақвимда футболчилар ҳолдан тойиши, жароҳатлар сони ортиши ҳеч гап эмас. Бу эса исталган фаворит нисбатан кучсизроқ рақибга ҳам имкониятни бой бериб қўйиши мумкин дегани.
"Салернитана" - "Наполи"
Salernitana |
Serie A . Round 11 04/11/2023, 19:00 2
:
0
Finished
|
SSC Napoli Giacomo Raspadori - 13', Eljif Elmas - 82' |
Stadium: Stadio Arechi, 16812 spectators
Referee: Antonio Rapuano
Гьомбер дисквалифиция қилинган, унинг ўрнини соғайиб сафга қайтган Фацио эгаллаши мумкин. Майдон марказида Бохиненни кўрамиз. У Кубок баҳсида ўзини яхши томондан кўрсата олди. Ягона форвард Диага эса "Сампдория"га иккита гол урган Чауна ва Кандрева ёрдамлашади.
Неаполликлар устози Руди Гарсия учун марказий ҳимоячи Жуан Жезуснинг сафга қайтиши қувонарли янгилик бўлди. Қўшимчасига Натан дисквалификация қилинган бир вазиятда. Шунингдек, Ангисса ҳам бу баҳсда жамоасига ёрдам бера олиши керак. Бироқ Осимхен ҳали ҳам лазаретда, демак, ҳужумда Распадори, Хвича ва Политано услигини кўрамиз.
Ўтган сафар "Наполи" ва "Салернитана" Неаполда 1-1 ҳисобидаги дуранг қайд этишганди. Ёдингизда бўлса, ўша баҳсдаги ғалаба мезбонларга чемпионликни расмийлаштириш имконини берарди, бироқ триумя бироз кечикканди. Катта эҳтимол "Наполи" футболчилари ўша аламни унутишмаган бўлса керак ва бўлажак тўқнашувга жиддий тайёргарлик кўришади. "Салернитана" амалдаги чемпиондан яна очко олиб қўйиши қийин бўлса керак.
"Аталанта" - "Интер"
Atalanta Gianluca Scamacca - 61' |
Serie A . Round 11 04/11/2023, 22:00 2
:
1
Finished
|
Inter Hakan Calhanoglu - 40', Lautaro Martinez - 57' |
Stadium: Gewiss Stadium, 14945 spectators
Referee: Simone Sozza
Агар шамоллашидан фориғ бўлиб, ўзига келиб улгурса, Заппакоста таркибга қайтиши мумкин. Скальвини эса бу баҳсда майдонга туша олмаса керак. Ворлицки ва Туре ҳам ҳали тўлиқ соғайиб улгурмаган. Ҳужумда бор умид Скамакка ва Лукмандан бўлади.
Инзаги жиддий ротацияга қўл урмаса керак. Устига-устак Арнаутович ва Куадрадо ҳали ҳам жароҳатланганлар қаторида. Агар мураббий Думфрисни Чемпионлар Лигаси учрашуви учун асрашни ният қилса, ҳимоячи Карлос Аугусто асосий таркибда тушиши мумкин.
Ушбу рақибларнинг охирги тўқнашуви ўта драматик руҳда кечган. "Интер" 3-2 ҳисобида қийин ғалабани қўлга киритган. Миланликлар ҳозир ҳам фаворит, лекин "Аталанта"ни осонгина ҳисобдан чиқариш хато бўлади. "Бергамоликлар" ҳозир яхши формада, шундай экан "нерадзурри"га яқинда ўтган "Рома"га қарши тўқнашувдан кўра, қийинроқ бўлиши аниқ. Айниқса ҳимоячиларга осон бўлмайди, "Аталанта" босим қилишни яхши билади.
"Милан"- "Удинезе"
AC Milan |
Serie A . Round 11 05/11/2023, 00:45 1
:
0
Finished
|
Udinese Roberto Pereyra - 62' |
Stadium: San Siro, 71018 spectators
Referee: Juan Luca Sacchi
Тиав дисквалификация муддатини ўтаб бўлди ва ҳимоя марказига қайтади, аммо Калулу ва Кьер ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Шунингдек, Лофтус-Чик ва Чуквезенинг ушбу беллашувдаги иштироки сўроқ остида, Бенассер ва Пеллегрино эса бу ўйинни аниқ ўтказиб юборади. Асосий таркибда Ромеро майдонга тушиши мумкин, айнан у ҳужумлар ташкиллаштиришда Леао ва Жируга ёрдам беради. "Удинезе"да ҳам жароҳатланганлар билан вазият оғир. Товен омади келиб, жиддий жароҳатдан қутулиб қолди ва ҳужумда Лукка билан тандем ҳосил қилади.
Аввалги тўқнашувда "Удинезе" "Милан"ни 3-1 ҳисобида таслим этганди. Бу сафар натижа ундай бўлиши қийинроқдек. "Зебрлар" жиддий қийинчиликларни бошдан ўтказмоқда ва яқинда Италия Кубогида баҳс ўтказган, ҳозирги таркибдан келиб чиқиб, ротация қилишнинг ҳам имкони йўқ эди. Назаримизда, Стефано Пиоли жамоаси жиддий муаммоларга дуч келмайди.
"Кальяри" - "Женоа"
Cagliari Nicolas Viola - 48', Gabriele Zappa - 69' |
Serie A . Round 11 05/11/2023, 19:00 1
:
2
Finished
|
Genoa Albert Gudmundsson - 51' |
Stadium: Unipol Domus, 16412 spectators
Referee: Marco Guida
Рог ва Лападулла ҳали ҳам жароҳатларини даволаш билан банд. Доссена ва Кападоссининг иштироки эса сўроқ остида. Ҳуэумда катта эҳтимол билан Паволетти-Лувомбо жуфтлигини кўрамиз, Италия Кубогида майдонга тушган Шомуродов эса жокер вазифасини бажарса керак.
Реттеги, Месьяс ва Ягелло ўйинда иштирок эта олмайди. Шундай экан, ҳужумда Жиллардино бу баҳсда Экубан ва Гудмундсенга имкон беради. Уларга орқароқдан яхши спорт формасига кириб бораётган Малиновский ёрдам беради. Жамоа учун Де Винтернинг сафга қайтиши яхши янгилик бўлгани турган гап.
Қизиқ томони жамоаларнинг аввалги баҳси Б Серияга тўғри келганди. Ўшанда рақиблар ғолиб номини аниқлай олишмаганди. Ҳозир эса "Женоа" фаворит сифатида тилга олинмоқда. Мутахассислар айнан Генуя шаҳри вакилларига кўпроқ ишонишмоқда. Назаримиизда, руҳан ажойиб ҳолатдаги "Кальяри" ҳам осонликча таслим бўлмаслиги аниқ. Нима бўлганда ҳам бизни муросасиз баҳс кутиб турибди.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Comments