Тибо Куртуа: "Истеъдод ва ҳозирги ҳолатимга кўра, энг яхшилар қаторидаман"
14 nov 2019 20:10
News
Тибо Куртуа: "Истеъдод ва ҳозирги ҳолатимга кўра, энг яхшилар қаторидаман"
"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа танқидларга муносабати ва спорт формаси ҳақида гапириб ўтди.
"Истеъдод ва ҳозирги ҳолатимга кўра, энг яхшилар қаторидаман, деб ишонаман. Шунинг учун улар мени танқид қилишади. Ла Лигада 7 та гол ўтказдим, холос. Формамга келсак, ҳаммаси жойида. Гол ўтказиб юборганда танқид қилиш осон, лекин хотиржамни сақлаган ҳолда, машғулотларда ўз ишимни бажара бошладим. "Реал"га ўхшаган клубларда, доим босим бўлади ва бу мен учун муаммо эмас. "Челси"да, "Атлетико"да ва ҳозир "Реал"да мақсадимизга эришишим зарур", – дейди Куртуа.
Link :
Source : skysports.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments