Latest news

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

Тибо Куртуа "Атлетико"га қарши ўйиндан кейин нималар деди? News

Тибо Куртуа "Атлетико"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Мадрид дербисидан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ажойиб ўйин бўлиб ўтди. Биз ўйинни назорат қилдик, чиройли голлар урдик ва турли ҳолатларга тезкор муносабат билдирдик. Биз ҳар бир рақибни синчиклаб ўрганиб чиқамиз ва ҳозирча, ўзимиздан талаб қилинаётган вазифаларни яхши уддалаяпмиз. гап яхши жисмоний ҳолатда бўлишда ва мураббий сўраган вазифаларни тўлиқ бажаришда".

"Биз яхши ҳимояландик ва қаторасига тўртинчи бор қуруқ ўйин ўтказдик. Катта ишни бажардик ва шу руҳда давом этишимиз зарур. Энди бизни "Кадис" билан ўйин кутиб турибди. Бу беллашувга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақтимиз бўлади. Рақибнинг жадвалдаги ўрни деярли ҳеч нимани англатмайди, ўйин қийин бўлиши аниқ".

"Винисиус жамоага келганида 18 ёшда эди ва у яхши футболчи эканлигини билардик. Баъзан у хатоларга йўл қўйди, лекин ишлашдан тўхтамади. Табиийки, у кучайиб бормоқда ва ўйиндан-ўйинга тажрибаси ортмоқда".

"Кроос ва Модрич ажойиб ҳаракат қилишди. Айниқса улар рақибнинг прессингидан қанчалик осон чиқиб кетишгани ва чизиқлар ўртасида яхши ўйин кўрсатилганини таъкидлаш лозим. Муҳими биз бундан қўрқмадик".

"Иккинчи ва учинчи ўриндаги рақибларни ҳам ҳурмат қилишимиз зарур. "Севилья" ва "Бетис" яхши ўйин кўрсатмоқда ва бор йўғи бир неча очкога ортда қолмоқда. "Атлетико" ва "Барселона" билан фарқни катталиги яхши, лекин Ла Лигадаги пойга давом этади".


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика