Latest news

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  33 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  12 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Тиаго Лино Де Соуза: "Малайзия билан учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз" News

Тиаго Лино Де Соуза: "Малайзия билан учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз"

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг 2-турида Қатар ва Австралия ўртасидаги ўйиндан сўнг Тиаго Лино Де Соуза матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.
“Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Айниқса биринчи бўлимдаги голларга эътибор қилинг. Австралия стандарт вазиятлардан гол урди. Австралия барибир шундай гол урди. Рақиб кўп гол урди ва мағлуб бўлдик”, - дейди Тиаго Лино Де Соуза.

- Япония билан ўйинга таққосласак балки бугун шогирдларингизда ҳаяжон бўлгандир?
- Бир бирига ўхшамаган ўйинлар эди. Ўтган ўйинда Япония кучли эди ва биз ҳимояландик. Бугун эса рақиб бошқа эди. Ҳужумда омадимиз келмади. Хатто кўпчилик бўлиб олдинга ўтдик, аммо вазиятлардан гол ура олмадик.

- Шогирдларингизнинг ҳаракатларидани қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Албатта йўқ. Жамоам бундан ҳам кўпроғига қодир. Биз яхши ўйнаб ҳам ютқазишимиз мумкин эди. Бугун эса ҳам ёмон ўйнадик, ҳам ютқаздик.

- Охирги турда Малайзияга қарши ўйинда қандай мақсадда майдонга тушасизлар?
- Фақат ўйиндан лаззат олиш ва уйга яхши кайфиятда қайтиш учун ҳаракат қиламиз. Малайзия билан учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз.

- Жамоа гуруҳдан чиқа олмади. Энди кейинги тақдирингиз қандай кечади?
- Илтимос мен эмас Қатар жамоаси ҳақида савол беринглар. Бу саволга жавоб бера олмайман, узр.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика