The Best мукофоти: Асосий номинациялар бўйича даъвогарлар рўйхати
15 jan 2024 18:54
News
The Best мукофоти: Асосий номинациялар бўйича даъвогарлар рўйхати
The Best-2023 мукофотини топшириш маросими бугун бўлиб ўтади.
Лондонда ўтказиладиган тадбир Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади.
ФИФА талқинида йилнинг энг яхши футболчиси номинацияси учун Эрлинг Ҳоланд ("Манчестер Сити", Норвегия терма жамоаси), Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция терма жамоаси) ва Лионель Месси ("Интер Майами", Аргентина терма жамоаси) номзод бўлди.
Энг яхши мураббий номинацияси учун Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Симоне Инзаги ("Интер") ва Лучано Спалетти ("Наполи"/Италия) даъвогар.
Энг яхши дарвозабон соврини учун якуний уч номзод Эдерсон ("Манчестер Сити", Бразилия терма жамоаси), Тибо Куртуа ("Реал", Бельгия терма жамоаси) ва Яссин Буну ("Ал Ҳилол", Марокаш терма жамоаси) бўлди.
Аёллар футболида Линда Кайседо, Женни Эрмосо ва Айтана Бонмати (йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар) ўртасида мукофотлар ўйналади.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments