Latest news

01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 00:04"Ювентус" - "Верона". Таркиблар билан танишинг  0 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

ТФА "Локомотив" тасарруфига ўтди, ҳар икки томон ўртасида меморандум имзоланди News

ТФА "Локомотив" тасарруфига ўтди, ҳар икки томон ўртасида меморандум имзоланди

Ёш иқтидор эгаларини тарбиялаб, шу орқали ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилган Тошкент шаҳар футбол академияси (ТФА) "Локомотив" ПФК тасарруфига ўтди.

Бугун ТФА раҳбари Искандар Анаркулов клубимиз офисига ташриф буюриб, "Локомотив" ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов билан учрашди ва мазкур учрашув самараси ўлароқ ҳар икки томон ўртасида меморандум имзоланди. 

Бу нима дегани? Эндиликда Тошкент шаҳар футбол академиясидан етишиб чиқадиган ёшлар биринчи навбатда "Локомотив" кўригида бўлиб, энг иқтидорлилар "темирйўлчилар" сафига қабул қилинади. Бу орқали ёш футболчилар "Локомотив" футбол клубида фаолиятни давом эттириш имконига эга бўлишади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 04.12.2019 йилдаги ПФ-5887-сонли "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига кўра, футбол академияларнинг замонавий усулда иш олиб бориши ҳамда профессионал футбол клублари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши алоҳида белгилаб қўйилган. 

Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳар футбол академиясининг "Локомотив" ПФК тасарруфига ўтганини ҳар икки томон учун фойдали танлов деса бўлади. Ўзбек футболида "Локомотив" клубининг ўз ўрни борлигини эътиборга олсак, жуда кўпчилик ёшлар айнан шу жамоа сафида тўп тепишни хоҳлайди. Томонлар ўртасида тузилган меморандум эса ёшларнинг кейинчалик катта клубда фаолият олиб боришига имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда "Локомотив" ПФКга қарашли "Локомотив" болалар ва ўсмирлар мактаби билан бир қаторда пойтахтимизнинг Чилонзор" туманида "Локомотив Kids", Сергели туманида "Локомотив Smart" филиаллари ҳам фаолият юритмоқда. Биргина "Локомотив" футбол мактабининг ўзида 600 нафарга яқин болалар ва ўсмирлар футбол сир-асрорларини ўрганмоқда.

"Локомотив" ПФК шунингдек, иқтидорларга бой Одил Аҳмедов футбол академияси билан ҳам ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган. Яна бир янгилик шуки, жорий йил якунига қадар Яшнобод туманида жойлашган ТАПОиЧ стадиони тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, "Локомотив" ПФКга топширилади ҳамда ушбу стадиондан мактабимиз тарбияланувчилари фойдаланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика