Latest news

00:55Испания Суперкубоги. "Барселона" биринчи бўлимнинг ўзида "Атлетик"ни янчиб ташлади  15 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  1 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  13 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  0 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор News

Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор

Хитой футбол ассоциацияси (ХФА)мураббий излаш борасидаги аризаларни қабул қилишни ниҳоясига етказди ва етти нафар мураббий ичидан якуний учта вариантни кўриб чиқишини маълум қилди.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, охирги номзодлар орасида италиялик собиқ футболчи Фабио Каннаваро, Ўзбекистон бош мураббийи Тимур Кападзе ва маҳаллий мураббий Чжэн Чжи ўрин олган. Энди мана шу уч номзод кўриб чиқилади.

Хитойнинг маҳаллий нашрлари ёзишича, ХФАнинг асосий устуворлиги Тимур Кападзе бўлиб турибди. ОАВ ёзишича, ташкилот аллақачон Кападзе билан алоқага чиқишга улгурган.

Ўзбекстонлик мураббийнинг ХФА мезонларига мос келишига бир неча мезонлар сабаб бўлган:

– йиллик маоши 3 млн евродан кам;

– улкан мураббийлик тажрибаси;

– ёш эканлиги;

– Осиё ва Европа футболи борасида тушунчага эга эканлиги.

Эътиборлиси, бошқа мураббийлардан фарқли ўлароқ, Кападзе Хитой мураббийлиги учун ариза топширмаган. Аксинча, аввал ХФА у билан боғланиб, уни якуний номзодлар рўйхатига киритган.

Мураббий танлови Хитой терма жамоасининг кейинги тўрт йилдаги йўналишини белгилайди. Янги мураббий жамоани нафақат жаҳон чемпионати саралаш босқичига олиб боради, балки 2030 йилги жаҳон чемпионатига ҳам тайёрлайди.

Кападзе айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси сифатида фаолият юритади, бироқ унинг шартнома муддати тез орада якунланади. У ҳозирда ХФА таклифини жиддий кўриб чиқмоқда. Агар музокаралар муаммосиз давом этса, келаси ойдан бошлаб у расман ўз лавозимига киришиши кутилмоқда.

Аввалроқ Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика