Latest news

20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  0 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  0 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  4 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  3 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  4 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  5 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  10 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  16

Терма жамоамиз "Жар"да машғулот ўтказди News

Терма жамоамиз "Жар"да машғулот ўтказди

Иорданияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз бугун навбатдаги машғулотни ўтказди.
Шуғулланётганлар орасида Сервер Жепаров, Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Темур Кападзе ва Одил Аҳмедов каби легионерларимиз борлигини кўрдик. Бундан ташқари Жасур Ҳасанов, Шавкат Муллажонов, Воҳид Шодиев ва Игнатий Нестеров каби ёши катта футболчилар ҳам терма сафида. Ушбу футболчилар катта эҳтимол билан Иорданияга қарши баҳсни ўтказиб юборишади ва 8 сентябрь кунги Янги Зеландияга қарши учрашувда иштирок этишади.

Бундан ташқари Осиё ўйинларига борадиган футболчиларнинг барчаси тўлиқ таркибда машғулот ўтказишди.  

Иорданияга қарши ўйин учун чақирилган футболчилар рўйхати билан танишиб олинг:
Дарвозабонлар:
Элдор Суюнов ("Насаф"), Никита Рибкин ("Пахтакор")

Ҳимоячилар: Егор Кримец, Даврон Хошимов (иккаласи "Пахтакор"), Бобур Йўлдошев, Ислом Тухтахўжаев, Салим Мустафоев (барчаси "Локомотив"), Шерзод Файзиев ("Машъал"), Азамат Исроилов ("Олмалиқ").

Ярим ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Жамшид Искандаров (барчаси "Пахтакор"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Фозил Мусаев ("Локомотив"), Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов (иккаласи "Бунёдкор"), Фаррух Сайфиев ("Насаф").

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Фарход Тожиев ("Локомотив"), Шахзодбек Нурматов ("Металлург"), Наврузбек Олимов ("Қизилқум").
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика