Latest news

23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  0 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  10 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  16 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   11 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  6 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2

Терма жамоамиз футболчилари қайси клуб мактабидан чиқмоқда? News

Терма жамоамиз футболчилари қайси клуб мактабидан чиқмоқда?

11 август кун Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Зуфаровичнинг ПФЛ мураббийлари ва раҳбарлари билан бўлиб ўтган йиғилиши асосида Миллий терма жамоамизга қайси клуб қандай ҳисса қўшаётганини аниқлаб чиқдик.
Айни вақтда Озарбайжонда бўлиб турган Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий терма жамоаси асосида клубларнинг терма жамоага меҳнатини таҳлил қилиб ўтамиз.

Айтиб ўтиш керакки ушбу таҳлил давомида футболчининг айни вақтдаги клуби ёки асосий таркибда майдонга тушгани эмас,  айнан клуб мактабининг роли ва етиштириб берган футболчилар санаб ўтилади.

"Пахтакор" - Айни вақтда миллий терма жамоага энг кўп футболчи айнан "Пахтакор" академияси тарбияланувчиларидан етишиб чиқмоқда экан.
Жумладан дарвозабон Никита Рибкин, ҳимоячилар Eгор Кримeц, Даврон Ҳошимов, ярим ҳимоячилар Жамшид Искандеров, Владимир Козак, ҳужумчи Игор Сергеевлардир. "Пахтакор" футбол мактабида тахсил қолган олти футболчи айни вақтда миллий терма жамоамизда. Демак "Пахтакор"нинг меҳнати Ўзбекистон миллий терма жамоасига энг юқори бўлмоқда.

"Машъал" - Бугунги кунга келиб "Насаф" сафида асосий таркиб ўйинчиларига айланиб улгурган Элдор Суюнов ва Фаррух Сайфиевлар ҳам айнан "Машъал" футбол академияси тарбияланувчилари ҳисобланади.  Ундан ташқари "Локомотив" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Фозил Мусаев ҳам ушбу клуб академияси тарбияланувчиси бўлади. Шерзод Файзиев эса ҳамон клуби сафида ва жамоа сардоридир. Миллий терма жамоамизнинг бугунги кундаги таркибига "Машъал" тўрт нафар муносиб футболчилар етиштириб берган ва клубнинг терма жамоага ҳиссаси шундан иборат.

"Бунёдкор" - Ўзининг таркибини тарбияланувчилари билан тўлдираётган "қалдирғочлар" ҳам миллий терма жамоамизга муносиб футболчилар етказиб беришда муносиб ҳисса қўшмоқда. Клуб тарбияланувчилари ҳисобланган Сардор Рашидов ва Дилшод Жўраев "Бунёдкор" клубимиз меҳнати ҳисобланади.

"Нефтчи" - Истеъдодлар маскани бўлган Фарғона мактаби маҳсули сифатида Ислом Тўхтахўжаев ва Павел Смоляченкони мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Ушбу икки футболчи ҳам айнан "Нефтчи" футбол мактаби тарбияланувчилари ҳисобланади.

Ундан ташқари "Локомотив" мактабидан Бобур Юлдашев, "Навбаҳор" мактабида Азим Аҳмедов, "Динамо" мактабида Салим Мустафоев, "Металлург"дан Шаҳзод Нурматов, "Орол"дан Навруз Олимовлар бўлиб , ушбу футболчилар айни вақтда нафақат клубининг балки ўз футбол мактабининг юзи ҳамдир.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Навруз Олимовнинг мувафақиятларидаги нафақат "Қизилқум" мухлислари балки улардан ҳам кўпроқ "Орол" мухлислари ва меҳнати синган инсонлар хурсанд бўлишига шубҳаланмаймиз.

Олий лигада фаолият олиб бораётган клубларнинг меҳнати , айниқса клуб мактабининг ҳиссаси айнан миллий терма жамоага етказиб берган футболчилар билан баҳоланади.

Ҳумоюн Давуров
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика