Latest news

16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2

Терма жамоаларимиз рақибларида нима гап? News

Терма жамоаларимиз рақибларида нима гап?

Келаси ойларда миллий терма жамоамиздан ташқари яна 4 ёшдаги жамоаларимизни турли мусобақаларнинг финал ва саралаш босқичларидаги иштироклар кутиб турибди.
Икки термамиз Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этишади. Ўсмирлар терма жамоамиз БААдаги жаҳон чемпионатида қатнашади.

Октябрь ойи бошида Қатар пойтахти Доха шаҳрида Осиё чемпионати саралаш беллашувларида майдонга тушадиган ёшлар терма жамоамиз аввалги ҳафта Японияга қарши 2 ўйинда майдонга тушди. Гуруҳ баҳсларида бизга Қатар, Ҳиндистон, Туркманистон ва Непал рақиб бўлади. Қатар терма жамоаси ўз майдонида бўладиган саралаш ўйинларига жиддий тайёргарлик кўряпти. Испанияда халқаро турнирда иштирок этган қатарликлар сентябрь ойида тайёргарликни янада кучайтиришади. Ҳиндистон эса Гоадаги академияда машғулотлар ўтказмоқда. Ҳиндларда ёшлар ва ўсмирлар термалари йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Туркманистон ҳамда Непал ёшлар терма жамоалари нималар билан машғул эканлиги ҳақида маълумот топишнинг иложи бўлмади.

Темур Олимхўжаев бошчилик қилаётган ўсмирлар терма жамоамиз сентябрь ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионати саралаш беллашувларида иштирок этади. Бу жамоамиз ҳақида билганимиз шуки, яқиндагина Туркияда ўқув-йиғин машғулоти ташкил этилди. Бу жамоамизга Яман ва Фаластин терма жамоалари рақиб бўлади. Гуруҳимиздан фақат бир жамоа финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиши туфайли баҳслар кескин кечиши табиий. Рақибларнинг тайёргарлик жараёни ҳақида унчалик кўп маълумотлар мавжуд эмас. Фақат Яманнинг Санъада жойлашган машғулот марказида йиғин бошлаб юборгани маълум. Жами 39 нафар футболчи охирги саралаш йиғинига чақирилган. Сентябрь ойи мобайнида улар машғулот жараёнлари ва назорат учрашувлари ўтказиш билан машғул бўлишади. Тайёргарлик бўйича Яманда муаммо йўқ. Лекин рақибларнинг савияси қандай бўлиши мумкинлигини ҳозир ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди. Шу сабабли ўзимизнинг тайёргарликка эътибор берган маъқулроқ. Қолаверса, Тошкентда биринчи бўлиб Яман ва Фаластин ўзаро майдонга тушади. Шунда улар тўғрисида таассуротга эга бўлиш учун 2 кун қўшимча вақт бўлади.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика