Latest news

11:52Криштиану Роналдунинг ўғли финалда дубль қайд этиб, Португалияга ғалаба келтирди  5 11:25Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"  11 10:59Роналдуга кутилмаган жамоадан таклиф тушган. У клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин  3 10:32“Арсенал“ ёзда учта йирик трансферни амалга оширмоқчи  2 10:06Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:40Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди"  2 09:12“Локомотив“ “Олимпик“ни ишончли тарзда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:46Sofascore. Шомуродов “Милан“га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 08:20“Олимпико“ Клаудио Раньери билан чиройли хайрлашди  8 07:55Сергей Лушчан: "Бизга гол урилган вазиятда Азим Аҳмедовга нисбатан қоида бузилган эди. Саволларни ҳакамларга бериш керак, менга эмас"  1 07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  3 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  5 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  36 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  6

Терма жамоа мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди News

Терма жамоа мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди

5 ноябрь куни ЎФФ Терма жамоалар марказида Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда ТЖМ раҳбари Асқар Толибжонов миллий терма жамоалар мурраббийларидан ҳисоботларни қабул қилди.

Дастлаб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов ТЖМ директорига ўз ҳисоботини топширди. Мақсудовга кўра, миллий терма жамоа Вьетнам ҳамда Гонконгга қарши ОК саралаш ўйинлари олдидан 10 ноябрь куни йиғинни бошлайди. Терма жамоа аъзолари эса, 12 ноябрь куни Вьетнамга жўнаб кетади. Миллий терма жамоа катта мураббийининг таъкидлашича, 10 ноябрь куни ҳорижда тўп сураётган барча легионерлар терма жамоа сафига келиб қўшиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ва 19 ноябрь кунлари ОК-2015 саралаш учрашувлари доирасида сафарда Вьетнам ва Гонконг терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Қосимов шогирдлари дастлаб 15 ноябрь куни Ханоида Вьетнамга қарши ўйнаса, 19 ноябрь куни Гонконгга сафар қилади.

Мақсудовдан сўнг Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ўз ҳисоботини топширди. Евстафеев 19 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси 4-12 октябрь кунлари Қатарда ташкил этилган Осиё чемпионати саралаш ўйинлари борасида ва келажак режалар тўғриТерма жамоа мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишдисида тўхталиб ўтди.

«Қатарда бўлиб ўтган саралаш баҳсларида гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритиб Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Осиё чемпионати финал босқичи ўйинларигача вақт бор. Ўйин сифати ва таркиб борасида қилинадиган ишлар кўп. Осиё чемпионати финал босқичига қадар вақт бор ва бу вақт оралиғида бунинг устида албатта ишлаймиз», - дейди Евстафеев.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги (U-17) иштироки ҳақида эса, терма жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиев ҳисобот топширди. Нуралиев ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари футболчилар учун ҳам, мураббийлар штаби учун ҳам катта тажриба мактаби бўлганини таъкидлади.

«БААда ташкил этилга жаҳон чемпионати баҳсларида нимчорак финалида ўйнадик. Бу бизнинг жамоа учун катта тажриба мактаби бўлди. Олдимизга катта мақсад қўйган эдик, аммо бироз омад етишмади. Мақсадимиз, миллий терма жамоалар сафига иқтидорли футболчиларни етиштириб бериш ва бу борада қўлдан келганча ишлаймиз», - дейди Нуралиев.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг сентябрь ойида Тошкентда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларидаги иштироки бўйича эса, ушбу терма жамоа бош мураббийи Темур Олимхўжаев ҳисобот берди.

«Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионати саралаш ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Осиё чемпионатига қадар, терма жамоа ўйинини янада шакллантириш лозим. Биз республиканинг барча минтақалари бўйлаб селекция ишларини тўхтатмаймиз ва терма жамоа таркибига янада иқтидорли футболчиларни таклиф этамиз», - дейди Олимхўжаев.

ЎФФ Терма жамоалар директори Асқар Толибжонов ҳисобот сўнгида терма жамоа мураббийларидан 2014 йил учун иш режасини декабрь ойида кабул қилишини айтиб ўтди. Толибжоновга кўра, миллий терма жамоаларнинг 2014 йилги иш режалари декабрь ойидаги мураббийларнинг йиллик ҳисоботида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика