Latest news

21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  5 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  2 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  2 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  7 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2

Терма йиғини санасидаги ўзгариш сабаб аёллар чемпионати тақвимида ўзгариш бўлди News

Терма йиғини санасидаги ўзгариш сабаб аёллар чемпионати тақвимида ўзгариш бўлди

Аёллар чемпионати тақвимида ўзгариш.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкент мезбонлик қилувчи Осиё кубогининг саралаш босқичида 20 сентябрь куни Мўғулистон билан, 23 сентябрь куни Жанубий Корея билан расмий учрашувлар ўтказади. Уч жамоа иштирокидаги саралаш гуруҳи якунига кўра фақатгина пешқадам терма жамоа январь ойида Ҳиндистонда ўтадиган Осиё кубогида иштирок этади.

ЎзПФЛ шундан келиб чиқиб, аёллар чемпионатининг танаффусгача бўлган 17-тур учрашувларини 13 сентябрь кунига тайин қилганди. Мазкур сана терма бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан келишилган. Бироқ 31 август куни ЎФА 17-турни бошқа санага кўчиришни сўраб хат ёзди. Мазкур номада терма йиғинга 14 эмас, балки 12 сентябрь куни кириши баён қилинган.

Режага кўра, Ўзбекистон чемпионати “Бунёдкор-W” клубининг ОФК аёллар клублари чемпионати старт олгунга қадар якунига етиши ҳамда “қалдирғочлар” ўз вақтида Иорданияга жўнаб кетиши керак эди. Бунда аёллар кубогининг финал учрашуви “Бунёдкор-W” жамоасининг финалда иштирок этиши ёки этмаслигидан келиб чиқиб, ё халқаро мусобақадан аввал ёки ундан кейин ўтиши лозим эди.

Бироқ ЎФА ўз режаларини ўзгартирганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ 17-тур санасини тақвимдан ўчирди ва табиийки, тақвимдаги турлар биттадан кейинга сурилди. Шу тариқа аёллар чемпионатининг сўнгги тур учрашувлари ҳамда Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви халқаро турнирдан кейинга қолдирилди. Аслини олганда “Бунёдкор-W” халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этса, шарқий Осиё жамоасига қарши навбатдаги учрашувни ўтказиши лозим эди. Аммо катта эҳтимол билан шарқий жамоалар мусобақага тайёр бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, чемпионатнинг сўнгги тури ва кубок финали санасида ўзгариш бўлмайди деб, умид қиламиз.

ЎзПФЛ режаси билан кўрсатилган ҳаволаларда танишиб олишингиз мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика