Latest news

11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  0 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  3 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  1 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  14 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  8 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  8 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  28 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  78

Терма жамоанинг бугунги кунидан хабарлар... News

Терма жамоанинг бугунги кунидан хабарлар...

2 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Пахтакор" Марказий стадионида машғулот ўтказди.

Афсуски, таркибда йўқотиш мавжуд. Сурия билан ўйиннинг иккинчи бўлимида Жавоҳир Соҳибовга алмаштирилган Азиз Ҳайдаровнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Шу сабаб у Қатарда бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок эта олмайди. Бугунги машғулотларда Виталий Денисов ҳам қатнашмади. Виталикнинг аввалги жароҳати безовта қилган аммо уники Ҳайдаровчалик жиддий эмас.

Сурия билан баҳсда Одил Аҳмедов ҳам оғриқ қолдирувчи укол ёрдамида майдонга тушган эди. Одил сўнгги бир ойни "Краснодар" сафида ҳам жароҳати билан ўтказяпти. Шу боисдан Олег Кононов унинг хизматларидан 100%да фойдалана олмаяпти. 

Юқоридаги уч футболчимизга соғлиқ тилаймиз!

Машғулот соат 17:00га белгиланди. Боиси, Қатардаги ўйинни ҚФА соат 19:00га белгилаган. Бу вақтда мамлакатдаги ҳаво ҳарорати тахминан 32-35 даража иссиқ бўлади. Самвел Бабаян футболчиларни ўйин вақтидаги ҳавога кўникиш ҳосил қилиши учун машғулот вақтини анча эртароққа белгилади. 

Терма жамоамиз футболчилари аввалига 10 дақиқа давомида стадион бўйлаб югуриш машғулотини ўтказдилар. Шундан кейин барча стадион залида чигал ёзди машқларини бажардилар. Сурия терма жамоасига қарши учрашувда майдонга чиққан футболчиларга жавоб берилгач, қолган ўйинчиларимиз тўлақонли машқ ўтказдилар.

Эртага МТЖ тўлиқ таркибда машқ қилади ва 4 сентябрь куни тонгда, чартер рейсда, Тошкент - Доҳа йўналиши билан Қатар пойтахтига учиб кетадилар. У ерда вакилларимиз ЖЧ-2018 саралаш баҳси доирасида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.

Нодирхўжа Юлдашев.


Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика