Latest news

02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  12 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  4 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  1 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Терма жамоалар мураббийлари ҳисобот топширди News

Терма жамоалар мураббийлари ҳисобот топширди

3 август, душанба куни “Терма жамоалар маркази”да турли ёшдаги терма жамоаларга бошчилик қилаётган мутахассислар марказ раҳбариятига июль ойида давомида қилинган ишлар юзасидан ҳисобот топширишди ва август ойи учун режалар тасдиқланди.

Йиғилишда марказ директори Асқар Толибжонов, техник директор Деян Журжевич, марказ директори 1-ўринбосари Рамил Илёсов, мусобақалар ўтказиш бўлими раҳбари Ботир Каримжонов, миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян ва катта мураббийи Равшан Ҳайдаров, олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов ва катта мураббийи Дилшод Нуралиев, ёшлар термаси устози Жасур Абдураимов ва ўсмирлар термаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев иштирок этди.

Дастлаб миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян 19-26 июль кунлари Тошкентда ташкил этилган йиғин ҳақида ҳисобот берди. Бир ҳафталик йиғин давомида 22 ва 25 июль кунлари олимпия терма жамоасига қарши назорат ўйинлари ўтказилди. Унда миллий чемпионатимизда тўп тепаётган номзодлар ҳолати кўриб чиқилди. Машғулот ва бевосита ўйин жараёнлари асосида улар ҳақида тегишли хулосалар чиқарилди. Миллий терма учун навбатдаги йиғин 27 август куни бошланади ва 6 сентябргача Тошкентда давом этади. 3 сентябрь куни Яман билан Тошкентда, 8 сентябрь куни Филиппин билан сафарда Осиё ва жаҳон чемпионати бирлаштирилган саралаш босқичида ўйинлар бўлиб ўтади. Йиғинга хориж чемпионатларида ўйнаётган легионер футболчиларимиз ҳам жалб этилади. Йиғин бошлангунча барча номзодлар ўрганиб борилади. Келаётган беллашувлар муҳим бўлгани сабабли рақибларни ўрганиш жараёни аллақачон бошлаб юборилган.

Кейин олимпия терма жамоаси мураббийларидан ҳисобот қабул қилинди. 11-16 ва 20-25 июль кунлари Тошкентда икки марта йиғин ташкил этилди. Унда янги иш бошлаган мураббийлар штаби жами 46 нафар номзодни кўздан кечирди. Улар орасидан навбатдаги йиғинлар учун 28-30 нафар ўзларини яхшироқ кўрсатган номзодлар танлаб олиниши, шу билан бирга барча номзодларни кузатишда давом этилиши маълум қилинди. Келаси йилнинг 12-30 январь кунлари Қатарда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган олимпиячиларимиз 27 август куни Тошкентда йиғилишади ва эртасига Словакияга халқаро турнирда қатнашиш учун учиб кетишади. 9 cентябргача ўтказиладиган халқаро мусобақада Саудия Арабистони, БАА, Иордания ва Қувайт олимпия терма жамоалари билан бир қаторда вакилларимиз ҳам иштирок этишади. Қатардаги мусобақанинг финал босқичига 12 сентябрда қуръа ташланади.

Ўсмирлар термаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев 8-13 июль кунлари Тошкентда шогирдларини йиғинда яна бир бор синовдан ўтказди. 2 назорат учрашувида номзодлар текшириб кўрилди. 5 август куни ўсмирлар термаси Тошкентда йиғилади ва 7 августда Хитойда ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун жўнаб кетади. 16 августгача давом этадиган йиғинда 3та назорат баҳси ташкил этиш мўлжалланмоқда. Айни пайтда саралаш босқичида иштирок этадиган таркиб деярли аниқлаб олинган. 16-20 сентябрь кунлари Фаластиннинг Ал-Рам шаҳрида ўсмирларимиз Мальдив ороллари, Фаластин ва Яман терма жамоаларига қарши Осиё чемпионати cаралаш баҳсларида майдонга тушишади. Бу жамоа олдига саралаш босқичида яхши ўйин кўрсатиб, келаси йил Ҳиндистонда ўтказиладиган қитъа чемпионати финал баҳсларига йўлланма олиш вазифаси қўйилган.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси 29 июндан 7 июлга қадар Тошкентда йиғин ўтказиб, “Оқ-тепа” ва “Олмалиқ” клуби ёшлари билан назорат баҳсларида ўйнади. Ёшлар 4-6 август куни Тошкентда йиғинга киришади ва 7 августда Японияга халқаро турнирда қатнашиш учун жўнаб кетади. 7-13 август кунлари “Хиросима”, Япония ва Польша ёшларига қарши учрашувлар ўтказилади. Ёшлар термаси 2016 йил Баҳрайнда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионати финал босқичига чиқиш учун 28 сентябрдан 6 октябрга қадар Бангладешнинг Дака шаҳрида Шри Ланка, Бутан, Покистон ва Бангладеш ёшлар термалари билан саралаш баҳсларида майдонга тушади.

Ҳисобот йиғилиши сўнгида “Терма жамоалар маркази” директори Асқар Толибжонов мураббийлардан ҳисобот ва режаларни қабул қилиб олди. Барча терма жамоаларга яқинлашиб келаётган учрашувлар олдидан етарли шароитлар муҳайё этилиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика