Latest news

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  59 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Терма жамоалар маркази “Бунёдкор” ФКни табриклади News

Терма жамоалар маркази “Бунёдкор” ФКни табриклади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Осиё Футбол Конфедерацияси ярим ҳимоячимиз Достонбек Ҳамдамовни қитъанинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси, деб топди.
Шу муносабат билан “Бунёдкор” ФК Бош директори номига Ўзбекистон терма жамоалар маркази табрикнома юборди. Унда, жумладан шундай дейилади:

                                                          Ҳурматли Бахтиёр Мелиевич!

Ўзбекистон терма жамоалар маркази Сизни ва “Бунёдкор” ФК жамоасини Достонбек Ҳамдамов томонидан қўлга киритилган, юксак эътироф – Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси унвони билан табриклайди.

Ушбу муваффақият бу йўналишдаги ўзбек футболида эришилган биринчи ютуқдир. Бу эса “Бунёдкор” ФКда ёшлар билан йўлга қўйилган иш фаол ва самарали олиб борилаётганидан далолатдир. Эътиборлиси, ОФК танлаган номзодларнинг якуний учлигини “Бунёдкор”нинг яна бошқа икки вакили – Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоев тўлдиришган эди.

Ўзбекистон терма жамоалар маркази номидан “Бунёдкор” ФК коллективини муборакбод этамиз. Клубнинг кейинги фаолиятига омадлар ва зафарлар, ёш иқтидорли футболчиларни тайёрлаш, жамоа олдидаги лойиҳаларни самарали бажариш ва ўзбек футболини ривожлантиришда йўлида олиб бораётган машаққатли меҳнатингизга муваффақиятлар тилаймиз.


Ҳурмат ва эҳтиром ила,
ТЖМ директори А.И.Толибжонов
Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика