Latest news

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  1 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

"Терма жамоага чақирилганимни рафиқамдан эшитдим!" - Искандар Шойқулов билан интервью News

"Терма жамоага чақирилганимни рафиқамдан эшитдим!" - Искандар Шойқулов билан интервью

Бугун дунёга хавф солаётган коронавирус пандемияси мамлакатимиз футболига ҳам ўзининг таъсирини ўтказмай қўймади.

Айни шу сабаб ички чемпионат ўйинлари мана иккинчи бор тўхтатилиб турибди. Терма жамоаларимизнинг йиғинлари-ю, уларнинг иштиток этиши керак бўлган баҳслари ҳам ўтказилмайдиган бўлди.

Биз бугун "Машъал" ва "Нефтчи"да порлаган, айни вақтда эса "Сўғдиёна" жамоасининг етакчиларидан бири, МТЖнинг йиғинига жалб этилган Искандар Шойқулов билан карантиндан кейинги футбол, айни вақтдаги ҳолат ҳамда Миллий терма жамоага чақирилиши ҳақида суҳбатлашдик.



- Чемпионат ўйинлари узоқ муддатли карантиндан сўнг қайта бошлангач, "Сўғдиёна" жамоаси қаторасига икки ўйинда мамлакатнинг етакчи клубларини мағлуб этди. Карантин жамоага қандай таъсир қилди?

- Карантин бизнинг жамоа учун жуда қўл келди десам ҳам бўлаверади. Ҳаммасини бошидан бошлашимизга туртки бўлди ва биз кутилган натижага эриша олдик дея айта оламан. Бунга албатта ўзингиз ҳам гувоҳи бўлдингиз, айниқса гранд жамоаларга қарши ўйинларимизда.

- Охирги ўйинларда сиз кўпроқ таянч зонасида ҳаракат қиляпсиз. Бу борада Улуғбек Бақоевдан сўраганимда, мураббий сизнинг универсал футболчи эканлигингизни таъкидлади. Ўзингизни майдон марказида қулай ҳис қиляпсизми ҳозир, ёки аввалги қанот ҳимоясидаги ўйинингиз яхшимиди?

- Албатта аввало мураббий ҳал қилади кимни қайси жойда ўйнашини. Менга келсак, шу жойни менга маъқул кўрдими, шу жойда ўйнашим керак, агар «дарвозада турасан» деса, керак бўлса дарвозада ҳам тураман. Майдон марказида ўйнаш менга жуда ёқди, ҳамиша тўп билан ҳаракатда бўлади футболчи. Керак вақти ҳимояга ҳам ёрдам берасан, ҳужумга қўшиласан, ўйинни бошқарасан, хуллас калом майдон марказида ўйнаш жуда ёқимли.

- Бир қатор жамоаларда коронавирусга чалинган футболчилар аниқлангач, ПФЛ Суперлига баҳсларини марказлаштирилган ҳолда ўтказиш таклифини берди ва шундай қилишмоқчи ҳам бўлишди. Бу борада нима дея оласиз, марказлаштирилган баҳслар вилоят жамоалари учун қанчалик таъсир кўрсата оларди?



- Буниси менга номаълум, раҳбарият нима деса шу. Бу борада футболчилар бош қотиришмайди, бунинг учун раҳбариятимиз бор. Бизга қаерда ўйнайсизлар деса ўша ерда ўйнаймиз.

- Биласиз энди чемпионат 15-августдан давом эттирилади. Бу ўртадаги узилиш жисмоний томонлама ҳам, руҳий томонлама ҳам таъсир қилса керак. Яна ўйинларга киришиб кетишда қийинчиликлар бўлади ва бунга сиз ҳамда жамоангиз қанчалик тайёр?

- Буни вақт кўрсатади, бирор нарса дейиш қийин.

- Айнан пандемия сабабли кўпгина муҳлис-у, мутахассислар Ўзбекистон кубоги баҳсларидан воз кечиш ҳақида бонг уришмоқда. Бу борада нима дея оласиз, чиндан ҳам бир мусобақадан кечиш вирус тарқалишининг эҳтимолини оладими?


- Агар кубок ўйинларининг пандемияга таъсири бўлса, воз кечган маъқул деб ўйлайман, чунки ҳамма учун оиласи, ота-онаси ва фарзандларининг соғлиги биринчи ўринда. Бу борада спортни оила тинчлигидан устун қўйиб бўлмайди.



- "Сўғдиёна" жамоасининг 2020-йилги мавсум учун йил аввалдаги режалари қандай эди ва ҳозирги кунга келиб бу режалар қай даражада ўзгарди?


- Йилнинг бошида ҳам, ҳозир ҳам битта режа бу ОЧЛда ўйнаш ва бу учун қўлимиздан келган ҳамма ишни бажаришга тайёрмиз.

- Миллий терма жамоага чақирилдингиз. Тассуротлар қандай? Бу нарсани кутганмидингиз ва буни қай ҳолатда эшитдингиз айнан МТЖга чақирилганингизни?


- Тўғриси бу таклифни эшитиш хамма футболчиларнинг орзуси. Менга буни рафиқам айтиб суйинчи олди, аввало ишонмадим, кириб ўзимнинг фамилиямни ўқиганимдан кейин хурсандчиликдан бутун маҳаллани бошга кўтардим. Шунга ўхшаган таклиф ҳаммага футболчиларга насиб қилсин!



Оғабек Самисов суҳбатлашди

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика