Тер Штеген: "Серхио Рамоснинг ўйин охирида урган голини узоқ вақт ҳазм қила олмаганман"
22 dec 2017 11:15
News
Тер Штеген: "Серхио Рамоснинг ўйин охирида урган голини узоқ вақт ҳазм қила олмаганман"
"Реал"га қарши ЛаЛиганинг 17-тур учрашуви олдидан "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген у учун ёқимсиз бўлган воқеани эслади.
"Кўк-анорранглилар" ўтган мавсум 14-турда "қаймоқранглилар"ни қабул қилишган. Мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинда эди, аммо баҳс охирида Серхио Рамос немис посбони дарвозасини ишғол қилиб, ўз жамоасига очко олиб берган.
"Реал" футболчилари урган гол бошқа жамоа вакилларининг голлари каби оғриқли. Аммо мен кўп ўйлаган зарба ҳақида гапирадиган бўлсак, Рамоснинг 89-дақиқадаги голини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Ўша воқеани узоқ вақт ҳазм қила олмаганман" - дейди тер Штеген.
"Реал" - "Барселона" учрашуви 23 декабрь куни "Қироллик клуби" майдонида бўлиб ўтади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments