Тер Штеген: "Барселона"да иқтидорли балерунлар бор, бироқ мен улардан бири эмасман" News

Тер Штеген: "Барселона"да иқтидорли балерунлар бор, бироқ мен улардан бири эмасман"

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўзини юлдуз деб ҳисобламайди.

Немис посбони футбол ишқибозлари билан учрашиб, уларнинг саволларига жавоб берди.

Футбол мухлисларидан бири уни юлдуз деб атади, тер Штеген эса қуйидагича жавоб берди: "Мен нур таратмайман, шунчаки турмуш қурган бахтли эркак ва дарвозабонман".

Бундан ташқари, тер Штеген яна бир саволга жавоб қайтарди: "Барселона"да баъзи иқтидорли балерунлар (балет раққоси) бор. Аммо мен уларнинг бири эмасман".

Жорий мавсум тер Штеген ЛаЛиганинг 11та учрашувида иштирок этиб, 4та гол ўтказиб юборди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика