Тен Хаг Роналдунинг "Манчестер Юнайтед" сардори этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди
06 nov 2022 22:50
News
Тен Хаг Роналдунинг "Манчестер Юнайтед" сардори этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг сардор этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди.
"Ҳеч нарса ўзгармаган. Сардор ва жамоа лидери бошқаларга ўрнак бўлиш лозим. Мен ундан айнан шуни кутаман. У жамоанинг муҳим қисми, биз унинг ҳаракатларидан қониқдик. Эндиликда Роналду етакчи сифатида янада муҳимроқ вазифани бажариши керак", деди тен Хаг.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду Англия Премеьр-лигасининг 15-туридан ўрин олган “Астон Вилла”га қарши ўйинга сардорлик боғичида чиқди. Учрашув 3:1 ҳисобида “Астон Вилла” фойдасига ҳал бўлди.
Жорий мавсум Роналду АПЛнинг 9 та ўйинида майдонга тушиб, битта гол урди.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments