Тен Хаг: "Рэшфордга доимо юзида табассум бўлишини айтганман"
02 oct 2022 17:35
News
Тен Хаг: "Рэшфордга доимо юзида табассум бўлишини айтганман"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Маркус Рэшфордни мақтаб ўтди.
"Унинг иқтидорли эканлиги яққол кўринганди. У билан бирга ишлаётганимдан мамнунман. Бу ерга келгунимча ҳам унинг жамоага таъсири қандай эканлигини билардим. Унинг потенциали катта. Бу ўйинлар давомида ҳам кўриниб туради. Маркус анчагина кучайди, доимо позитивлик кайфиятида. Шу сабабли унинг нималарга қодирлигини кўриш учун яна кутиш керак.
Унга: "Доимо юзингда табассум бўлишини истайман", деб айтганман. Ҳар куни яхши машғулотлар қиляпмиз, қолгани эса футболчининг ўзига боғлиқ. Футболчи ўз машғулотидан лаззат оляптими, демак, у максимал даражада ишламоқда", - деди тен Хаг.
Ушбу мавсумда Рэшфорд МЮ таркибида 6 ўйинда 3 гол ва 2 ассист қайд этди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments