Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Темурхўжа Абдухолиқов: "ОЧЛга жамоалар тасодифан чиқиб қолишмайди " News

Темурхўжа Абдухолиқов: "ОЧЛга жамоалар тасодифан чиқиб қолишмайди "

Қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Темурхўжа Абдухолиқов клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Қуръа жараёнини кузатиб бордим. Ўйлашимча, бизга оддий рақиблар рўпара бўлмади. Зеро бундай нуфузли турнирга жамоалар тасодифан чиқиб қолишмайди.



Лекин гуруҳдан чиқиш учун барчада бирдек имконият бор. Агар биз энг яхши ўйинимизни намойиш эта олсак, гуруҳдан албатта чиқа оламиз.

Ортда қолган мавсумда жамоамиз чорак финалга қадар етиб борди. Лекин ҳеч бир ўйин осон ўтмади. Шу боисдан ҳозирданоқ айтиш мумкинки, келаси йили ҳам ҳар бир ўйин жуда жиддий тайёргарлик талаб этади. Жамоамиз олдига катта мақсадлар қўйилади.
 
Бу сафар ўтган галгидан кўра узоқроққа боришни кўзлаяпмиз. Зеро натижалар яхшилансагина жамоада ўсиш бўлади, - дейди тажрибали ҳужумчи.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика