Latest news

13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  0 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  4 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  5 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   9 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  6 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  15 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  4 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  36

Темурхўжа Абдухолиқов: “Ҳалол ишлаганимизда мевасини берар эди” News

Темурхўжа Абдухолиқов: “Ҳалол ишлаганимизда мевасини берар эди”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан барчанинг хабари бор.

Барчамиз орзиқиб кутган мундиал яна 4 йилга чўзилганидан барча футбол мухлислари афсусда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қатарнинг “Ал Сайлия” клуби футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов билан боғланиб қизиқтирган саволларимизга жавоб олдик.

-  Қатар чемпионатида сўнги учрашувни “Ал Садд” жамоасига қарши ўтказдинглар ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой бердинглар. Суҳбатимиз аввалида мана  шу учрашувга тўхталиб ўтсаниз.

-  Қатар чемпионатига бир неча кун олдин старт берилганидан барчанинг хабари бўлса керак. Биринчи тур ҳам иккинчи тур ҳам биз учун ўзига яраша қийин ўтди. Биринчи турда “Ал Араби” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Омад ҳам биз тарафда бўлди. Иккинчи турда эса “Ал Садд”га 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Шу куни “Ал Садд” бизга қараганда яхшироқ ўйин кўрсатди.

-  Санжар Шоаҳмедов жамоани тарк этиб Тошкентга қайтиб келди. Айни дамда ўзингизни ёлғиз ҳис қилмаяпсизми?

-  Санжар билан бу ерда яхши дамларни ўтказдик. Санжар билан бирга “Ал Сайлия”да тўп тепган пайтларимиз яхши эди. Ҳозир ёмон ҳолатдаман демоқчи эмасман. Нима ҳам дердим, кўникишга тўғри келади.


-  Айни дамда жамоанинг ички муҳити қай даражада?

-  Аъло даражада. Ҳеч қандай камчилик йўқ.

-  Кейинги турни 28 куни Ал Мархияга қарши ўтказасизлар. Ушбу ўйинга қай даражада тайёргарлик кўряпсизлар?

-  “Ал Садд”га қарши учрашувдан сўнг 1 кун дам олдик. Бугундан машғулотларни бошлаб юбордик. Ушбу учрашувда ғалаба қозониш керак. Шахсан ўзим ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпман.

-  Санжар Шоаҳмедов жамоани тарк этгандан сўнг клубни яна кимлар тарк этди?

-  Легионер футболчилардан фақат Санжар жамоани тарк этди. Маҳаллий футболчилардан 2-3 нафари клуб билан ҳайрлашишди.

-  Янги келган футболчилар ҳам борми?

-  Ҳа, албатта.

-  Мисол учун кимлар?

-  Европа жамоаларида тўп тепган футболчи Надир Белхаж “Ал Сайлия”га таклиф қилинди.

-  Яқинда ЎФФда раҳбарлар алмашинуви бўлди ва футболимизда ислохотларни ҳакамлардан бошлашди. Бундай ислохотлар футболимиз келажаги учун қай даражада таъсир ўтказади?

-  Қанақа ҳосил бериши ва қанақа ривожланишини вақт кўрсатади. Энг асосийси енг шимариб ҳаракат қилишяпти. Ҳалол меҳнат қилишмоқда. Ҳалоллик бор жойда албатта ривожланиш бўлади.


-  Терма жамоага янги мураббий келиши арафасида. Сизнинг фикрингизча миллий терма жамоамизга қандай мураббий келган мақул? Маҳаллийми ёки хорижлик?

-  Билмадим, бу энди федерацияни иши. Ким бўлса ҳам савияли ва ҳалол ишлайдигани келсин.

-  Сиз ЖЧ саралаш босқичининг иккинчи даврасида терма жамоага жалб қилиндингиз. Самвел Бабаян ҳақида қандай фикр билдирасиз?

-  Ҳеч қачон бирон-бир инсонни орқасидан гапириш менга тўғри келмайди. Бундан ташқари мени фикрим бировга қизиқ эмас. Мен айбни бировдан қидирмаяпман. Барча айбни ўзимдан қидиряпман.

-  Нима учун айбни ўзингиздан қидиряпсиз?

-  Айбни барча ўзидан қидириш керак. Энг осони бировдан айб қидириш. Майдонга тушган ўйинларимда гол уриш учун менда имкониятлар бўлган. Ўша вазиятиларда рақиб дарвозасига гол уриб жамоамни қийин вазиятдан олиб чиқишим керак эди деб ҳисоблайман. Шунинг учун ҳам айб ўзимда деба ўйлайман.

-  Тўғри, лекин сиз охирги 2та ўйинда майдонга тушмадингизку, демак бунда сиз айбдор эмассиз назаримда.

-  Сурия ва Эрон терма жамоаларига қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилишим шарт эди. Сўнги икки учрашувда майдонга тушмадим.

-  Мени фикримча 10та учрашувда гол ура олмаган Сергеевдан кўра сизни синаб кўрганда балки яхшироқ натижа қайд этилармиди?

-  Балки, айтябманку энг осони айбни бировга тўнкаб қўйиш. Мен бу тарафларини умуман ўйламайман.

-  Энди сизда яна ЖЧга чиқиш учун имконият бор. Бунинг учун 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритиш керак.

-  Бўлиши мумкин, барчасини вақт кўрсатади ва охирги имконият бўлиши ҳам мумкин. Лекин ўша пайтда мени МТЖга чақиришадими, даражам ўша пайтда тўғри келадими, барчасини вақт кўрсатади. Шунинг учун ҳозир воқеалар ривожидан олдинлаб кетиб бу ҳақида ўйлаётганим йўқ.


-  Биз қаерда хато қилдик, мундиалга нима учун чиқа олмадик?

-  Бунга ҳар қанча фактлар келтириш мумкин. Ҳалол ишламадик деб ўйлайман. Ҳалол ишлаганимизда меваси бўларди албатта. Омад ҳам келади. 1та факт бор, мен учун ҳалоллик етишмади.

-  Ўша ҳалоллик қаерда етишмади?

-  Билмайман, умумий қилиб айтяпман.

-  Бабаянни аввалроқ истеъфога чиқариш керакмиди?

-  Билмайман, тўғриси бу мавзудаги саволлардан чарчадим. Тушунаман жуда ҳам қийин, ҳаётни ўзи кўрсатиб қўяди ким ҳалол ким эса ғирромлигини.  

-  Биз қаерда ҳалол иш қилмадик? Бунга факт келтира оласизми?

-  Факт оддий, менга ота-онам, оила аъзоларим ҳалол бўлгин, шунда эртами ёкин индин роҳатини кўрасан деб тарбия беришган. Бу йил мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмадик. Демак биз ҳалол иш қилмадик. Натижамиз йўқ, қаердадир хато қилганмиз.

-  Демак натижа бўлмаса халоллик бўлмайди шундайми?

-  Натижа бўлмаса 2та фактор бўлади. Биринчиси хатолик иккинчиси ноҳалоллик.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Author :
Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика