Latest news

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  4 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  5 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  46 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Темур Яфаров: “Оқ-тепа”ни олий лигада дейишга шошилмайлик” News

Темур Яфаров: “Оқ-тепа”ни олий лигада дейишга шошилмайлик”

Ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйган Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси куни-кеча асосий таъқибчиси “Обод” билан ўтган ўйинда, яна ғалаба қозонди ва турнир жадвалида якка пешқадамга айланди.

“Оқ-тепа”нинг Темур Яфаров бошчилигидаги ҳимоя чизиғи шу куни рақибларини яхши қўриқлади ва имкон қадар ўйин бермасликка уринди. Учрашувдан сўнг тажрибали футболчи Яфаровни суҳбатга чорладик.

- Темур ака, аввало жамоангизнинг “Обод”га қарши иккинчи баҳсда ҳам ғалаба қозонгани билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?
- Жуда ҳам керакли натижани қўлга киритдик. Биласизми ўйинга бўлган тайёргарлик юқори даражада бўлганди. Менимча рақиб жамоада ҳам шундай бўлган эрса керак. Чунки бу кўп нарсани ҳал қиладиган баҳс эди. Шу боис майдонга охирги жангга чиққандек тушдик. Албатта ғалаба қозона олганимиздан мамнунман. Ишқибозларимизни ва раҳбариятни ушбу ғалаба билан қутлайман.

- “Обод” жамоаси бу сафар қандай таассурот уйғотди?
- Бу жамоа ҳақида умумий фикрларим ижобий. Ўзбекистон кубоги доирасида “Бунёдкор”га қарши кечган баҳсда ҳам “Обод” кўпчиликда илиқ таассурот қолдирганди. Ўшанда ёдингизда бўлса “қалдирғочлар” устози Сергей Лушан ҳам бу жамоа ҳақида яхши фикрларни билдириб ўтганди. Жорий мавсум “Обод” ҳам олий лигага чиқишни мақсад қилиб, астойдил ўйнамоқда. Таркиб яхши шакллантирилган. Ҳамжиҳатлик бор. Ўйин ҳам чакки эмас. Ўйлайманки бу клуб ҳам келаси йил элитада иштирок этса, чемпионатимиз учун фойдадан холи бўлмасди. Уларда ҳам ҳудди “Оқ-тепа”даги каби шароитлар ва умуман инфратузилма яхши йўлга қўйилган. Бу жамоага фақат омад тилайман.


- “Обод” бу йил ўзаро икки ўйинда ҳам мағлуб этилди. Бунга қандай эришдинглар?
- “Обод” билан “Оқ-тепа”нинг ўйин услуби бир-биридан жуда ката фарқ қилади. Лекин ҳар икки клубни ҳам тенг дейиш мумкин. Ўзаро ўйинларда ғалаба қозонган бўлсакда, уларни атига битта тўп фарқи билан ютдик. Майдонда тенг кураш кечди деб ўйлайман. Қандай қилиб ғалаба қозонганимизга келсак, ҳар икки ўйинда ҳам ғалаба илинжида боримизни бериб сидқидилдан ўйнадик. Иштиёқ юқори эди.

- Ушбу ғалабадан кейин яқин таъқибчинглардан илгарилаб кетдинглар. Нима деб ўйлайсиз “Оқ-тепа”ни деярли олий лигага чиқди десак бўладими?
- Йўқ, менимча ҳозир бунга эрта. Олдинда яна бир қатор ўйинлар кутиб турибди. Эртага нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмаганидек, ўзимизни элитага чиқариб қўйиш ҳам тўғри келмайди. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Раҳбарият томонидан олдимизга кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўйилган экан, бу йўлда охиригача жиддий курашамиз. Мавсум сўнггида эса ҳаммасига ойдинлик киритилади.


- Кейинги тур энди “Зомин” меҳмони бўласизлар. Бу жамоани биринчи даврада гарчи йирик ҳисобда ютган бўлсангларда, лекин зоминликлар ўз майдонида осонликча таслим бўлмайди. Фикримизга қўшиласизми?
- Албатта. “Зомин”ни ҳам хурмат қиламан. Тўғри, улар Тошкентда йирик ҳисобда мағлуб бўлганди. Аммо уларга шу куни омад келмаганди деб ҳисоблайман. Ўз майдонидаги бўлажак баҳсга зоминликлар астойдил тайёргарлик кўраётгани турган гап. Умуман олганда ҳар бир рақибимиз “Оқ-тепа” билан ўйинларга пухта тайёргарлик кўрмоқда.

- Бу йилги чемпионатни биринчи лигада ўтказмоқдасиз. Фаолиятингиздан кўнглингиз тўлмоқдами?
- Албатта. “Оқ-тепа”да инфратузилма яхши ишлаб чиқилган. Бу ерда раҳбарият ва мураббийлар штаби ўз ишини жуда яхши билади. Улар курашчан ва пухта клубни шакллантириш учун астойдил ишламоқда. Таркибга ҳам етакчи ижрочилар жалб этилган. Барча қулайликлар яратиб келинмоқда. Қароргоҳ, стадион ва тренажёр зали... Ҳамма ҳаммаси мавжуд. Фақат янада кўпроқ ишлаш талаб этилади. Ўзимга келсак, бу йил биринчи лигада ўйнаётган бўлсамда, келаси йил насиб қилса ҳозирги жамоам билан олий лигада ўйнайман. Бир қадам орқага, икки-уч қадам олдинга бўлади деган ниятдаман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика