Latest news

08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  13 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  18 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  108 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   25 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   12 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1

Темур Яфаров: "Машъал-2" 11 киши бўлиб дарвозага туриб олди News

Темур Яфаров: "Машъал-2" 11 киши бўлиб дарвозага туриб олди

Биринчи лига ўйинлари якунига етишига ҳам битта тур қолди. Кеча чемпионат пешқадами "Оқ-тепа" ўз уйида Машъал-2ни қабул қилиб, нурсиз дуранг қайд этиб асосий таъқибчиси бўлган "Обод"ни ўтказиб юборди.
Натижада "Оқ-тепа" 2-ўринга тушиб қолди ва улар катта эҳтимол билан энди олий лигада 15-ўринни банд этган жамоага қарши плей-офф баҳсини ўтказади. Биз эса "Оқ-тепа" сардори бўлган Темур Яфаров билан суҳбатлашиб, кечаги ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

- "Машъал-2" бутун ўйин давомида ҳимояланди. Деярли 11 киши бўлиб дарвозада турди деса ҳам бўлади. Ҳеч нарса керак эмас бўлган клуб ўлигини ташлади ва бизни қимматли очколардан маҳрум этди. Тўғриси шу куни бизга ҳақиқатдан ҳам омад етишмади. Ғалаба қозонишни жуда-жуда истагандик. Сабаби олий лигага 1-ўринни эгаллаган холда чиқиш асосий мақсадимиз эди.

- Ўйинга тайёргарлик қандай бўлганди? Хотиржамликка берилмадими йигитлар?
- Балким... Фикрингизга қўшиламан эхтимол ёшларда ўйиндан олдин хотиржамлик бўлгандир. Аммо тажрибали футболчилар вазиятни жуда яхши тушуниб турганди. Агарда очко йўқотсак, ҳаммаси тамом бўлишини билардик. Афсуски асосий рақобатчимизни ўтказиб юбордик.

- Аксига олиб ушбу оқшом "Обод" сафардан ғалаба билан қайтди. Сизлар учун энг аламлиси ҳам шу бўлди. Тўғрими?

- "Обод"ни ушбу муваффақият билан табриклайман. Улар элитага деярли чиқди. Чиққанда ҳам ҳақли равишда. Аммо биз улардан кучли эдик. Буни ўзаро икки учрашувда исботлагандик.

- Кейинги турни сафарда ўтказасизлар. Шунчаки расмиятчилик учун ўйнаб қайтасизларми? Бундай дейишимизнинг боиси кўпчилик Ободнинг кейинги турда "Косонсой"ни мағлуб этишини айтмоқда.
- Нима ҳам қилардик....Ҳаёт давом этади. Ҳозирдан тақдирга тан бериш яхшимас. Охиригача курашамиз. Агарда плей-оффда иштирок этсак, астойдил ўйнаймиз.


Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика