Latest news

07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  3 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  23 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  2 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8

Темур Яфаров: "Ҳозирча якка тартибда шуғулланиб турибман" News

Темур Яфаров: "Ҳозирча якка тартибда шуғулланиб турибман"

Ўз вақтида мухлислар ва мутахассислар томонидан келажаги порлоқ ўйинчи сифатида эътироф этилган Темур Яфаровнинг фаолиятида охирги йилларда кескин пасайиш рўй бермоқда.
Бунга кўпинча жароҳат сабаб бўлди дейиш мумкин. Яфаров мавсум бошида Навбаҳор рўйхатидан ўтказилганди. Бироқ Наманганда Темур деярли ўйнамади. Шу боис мураббийлар штаби унга руҳсат беришга қарор қилди. Давралар оралиғида эса ҳимоячи ҳеч бир клубда кўринмади ва бугунги кунда ҳам Яфаровни ҳаттоки биринчи лига жамоасида учратмаяпмиз. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида футболчининг ўзи билан боғланганимизда, қуйидагиларни айтиб ўтди. 

-  Ҳа, чиндан ҳам Навбаҳордан кетгач, ҳеч бир клубга бормадим. Сабаби ўша пайтда жароҳатим бор эди. Уни даволатиш учун бироз вақт кетиб қолди. Энди-энди ҳаммаси яхши бўлиб кетди. Бугунги кунда уйдаман. Рўзғор ишлари билан ҳам машғулман. Шу билан бирга якка тартибда шуғулланишни ҳам канда қилмаяпман. Ўзим учун махсус мураббий тайинлаб, бирга машғулот ўтказиб турибмиз. Насиб қилса энди кейинги мавсумдан ҳаммасини бошдан бошламоқчиман - дейди Темур Яфаров.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика